Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 11 дан: 07.02.2018

* Орамиздаги одамлар

Шарафли касб шарофати

"Дунёда энг оддий одам ким?", — деб сўрасалар, ўйлаб ўтирмай, "Устоз" дея жавоб берамиз. "Энг олий инсон-чи?" деган сўроқларга-да "Устоз" дея қўлимиз кўксимизда ҳурмат бажо келтирамиз. Зеро, дунё¬даги ҳар бир касб-ҳунар эгасининг камолотига, энг аввало, устоз доя¬лик қилади.

Ҳаётининг ўттиз йилга яқин фурсатини ёш авлод тарбиясига бағишлаб, замон билан бирга қадам ташлаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Махфурат Отаева Ғиждувон туманидаги 17-мактабда фаолият кўрсатади. У вилоят ва республикада таниқли таълим фидойиларидан. Ҳар бир дарс жараёнини ўзгача бир меҳр билан олиб боради.

Адабиётга ихлоси баланд Махфурат Отае¬ва 1968 йилда Муғаллон қишлоғида туғилган. Олий маълумотга эга бўлгач, ўзи таҳсил олган мактабда иш бошлади. Орадан қанча йиллар ўтиб кетди. Умр пиллапояларини шу даргоҳда босиб ўтаркан, ўзини меҳнатда намоён этди. Оддий ўқитувчиликдан маҳоратли устоз даражасига эришди. Ана шу хизматлари учун жонкуяр муаллима ўтган йил октябрь ойида бир гуруҳ устозлар қаторида "Шуҳрат" медалига сазовор бўлди.

— Ҳар бир бадиий асар, хоҳ назмда бўлсин, хоҳ насрда, ижодкорнинг сўз воситасида яратган ҳайкалидир. Адабиёт обидаси бўлган китобнинг юраги доимо уриб туради. У асрдан асрга, эллардан элларга ўтиб келаверади. Вақт ўтгани са¬йин эса қиммати ошиб бораверади. Юзаки ёндашувни адабиёт кечирмайди. Дарс жараёнида ҳар бир ўқитувчи, аввало, устозлик вазифаси, ўз олдига қўйган мақсад устуворлигида ўқувчи билан муносабатларга киришади. Фаннинг сирларини ипидан-игнасигача ўқиб-ўрганиб, теран мушоҳада этган ҳолда билимга эга бўлиш ва ҳар бир дарсга пухта тайёрланиб келиш лозим. Шундагина ўз билганларини баҳоли қудрат ўқувчиларга ўргатиш имконияти пайдо бўлади, — дейди Махфурат опа биз билан суҳбатда. — Машғулотлар давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларига мувофиқ ўтилади. Шу тариқа ўқувчиларнинг максимал ўз-лаштиришига эришиш, энг муҳими, уларда фанга нисбатан қизиқиш уйғотишга ҳаракат қиламан. Ўқувчи қалбига йўл марра сари ташланган дастлабки қадамлардир. Бу жараённи устозлик меҳнатининг энг нозик ва ёқимли лаҳзалари деб ҳисоблайман.

Ёш авлодни маърифатли қилишдек юксак шараф ва масъулиятни қалб амрига ¬айлантирган муаллима изланишдан ва машаққатли меҳнатдан толмайди. Таълим даргоҳида дарс бериш билан бирга, илмий-методик тавсия ҳамда мақолалар тайёрлашга ҳам вақт топади. Унинг "Интерфаол таълим — кафолатланган таълим", "Ёш мураббийларга тавсиялар", "5-9-синфлар учун дарс ишланмалари", "5-9-синфлар учун тестлар тўплами" каби ўқув-услубий қўлланмалари ёш мураббийларнинг яқин кўмакчиси бўлиб хизмат қилмоқда.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.