Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 11 дан: 07.02.2018

* Нуроний ҳақида ҳикоялар

Бундай юртда яшаш — бахт

— Мен оддий деҳқон оиласида тарбияландим. Ота-онам жамоа хўжалиги аъзолари эдилар. Дарсдан сўнг уларга ёрдамлашиш учун далага чиқардим. Деҳқончилик сир-асрорини ўша пайтларда ўрганганман. Аммо ота-онам қўлларидаги қадоқ мени жамиятда муносиб ўрнимни топишга, бунинг учун ўқиш-ўрганишга ундади. 1980 йилда Тошкент қишлоқ хўжа¬лиги институтини тамомлаб, "Шарқ юлдузи" ширкат хўжалигида бригада бошлиғи вази¬фасига ишга кирганимда, илм инсонни улуғлашини илк маротаба ҳис қилдим. Фарзандларимни албатта олий маълумотли инсонлар қилиб тарбиялайман, деб ўзимга сўз бердим.

Далада ишлаб орттирган ¬тажрибам ва олийгоҳда олган ¬билимларимни амалда кўрсатиш пайти келганди. Тез орада хўжалик бош ҳосилоти, кейинчалик бошқарув раиси бўлдим. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирландим.

Меҳнатларинг ортидан қадр топсанг, ўзинггга бўлган ишончинг ортаркан. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча ватандошларимиз қатори мен ҳам юрт ривожи учун ўз ҳиссамни қўшишга астойдил бел боғладим. Хизматларим муносиб баҳосини топиб, ҳукумат ва эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиб келмоқдаман. Фарзандларим ўзим орзу қилгандек жамиятнинг фаол аъзоларига айланишди. Набираларимнинг келажагидан кўнглим тўқ. Чунки бундай юртда яшашнинг ўзи бахт, — дейди суҳбатдошимиз Саидқули ота Оққиев.

Саидқули ота — жамият учун нафи тегадиган фарзандларни тарбиялаган, ¬бригада бошлиқлигидан туман ҳокими лавозимигача кўтарилиб, 70 ёшида ҳам халқ хизматида бўлишни шараф деб ҳисоб¬лайдиган инсон. Ҳозирда отахон Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғар¬маси Олот тумани бўлинмаси раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Отахон ёшликдаги аҳдига содиқ қолиб, фарзандларининг барчасини ўқитди. Қизлари — хусусий тадбиркор, ўғилларидан бири ота касбини эгаллаган — "Агрокимёҳимоя"нинг Олот туман бўлимида фаолият кўрсатади. Яна бири ички ишлар бўлими коррупция ва терроризмга қарши кураш бўлими инспекторлигидан нафақага чиққан. Бири — божхона ветеринария соҳаси билимдони, яна бири эса адлия тизимида масъул лавозимда хизмат қиляпти.

— Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритганликлари сабабли дадам учун иш вақтининг белгиланган соатлари йўқ эди, — дейди Саидқули отанинг қизи Муҳаббат опа. — Баъзида ҳафталаб дадамни кўролмасдик. У кишининг уйга келишларини кўриш биз болалар учун байрамдек эди. Аммо фурсат топилди дегунча, дадам биз билан шуғулланиш пайида бўлардилар. Оилада 8 фарзанд улғайган бўлсак-да, ҳар биримиз учун вақт ажратишга, саволларимизга жавоб беришга, дарс¬ла¬ри¬мизни текширишга қунт қилардилар. У кишининг тимсолида билимли, иймон-эътиқоди бут инсон нечоғлик юксакликка кў¬тарилиши мумкинлигини англаганмиз. Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтара олган инсон ҳамиша ғолиб бўлишига ишонч ҳосил қилганмиз.

Вилоят педагогика техникумининг сиртқи бўлимида таҳсил олганман. Ярим йилда бир ой ўқишга кетардим, аммо шу бир ойнинг ҳар шанбасида дарс¬ларим тугаши билан бир хил вақтда отам мени олиб кетишга келардилар. Ўша бир ҳафталик соғинч — меҳр эканлигини энди ҳис қиляпман. Бизнинг эришган ютуқларимиз отамнинг бизга берган тарбияси, йиллар давомида парваришлаган ниҳоллари меваси, албатта.

Отаси ҳақида тўлқинланиб гапираётган Муҳаббат опа ҳар бир ишда, айниқса, фарзандларининг тарбиясида отасидек босиқлик ва мулойимликни афзал билди, уларни камтарин ва меҳнаткаш қилиб вояга етказди.

Саидқули отанинг 21 нафар набираси бор. Улар боболарининг насиҳатларини ўзлари учун дастуриламал деб билишади. Чунки ота-оналарининг жамиятда тутган ўрнида боболарининг хизматлари чексиз эканлигини яхши англашади.

— Онам менинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашимни истардилар. Аммо мен молия институтига ўқишга кирдим. Келажакда бирор банкда ишласам керак, деб ўйлардим. Бироқ тақдирнинг туҳфасими, ёки онамнинг орзулари мевасими, ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиориатив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бош¬қариш департаментида етакчи мутахассис лавозимида ишлаяпман. Тушунганингиздек, қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ишлари билан шуғулланамиз. Бу соҳада ишлаш менга жуда қулай, чунки бобомдек маслаҳатдошим борлиги менга куч бағишлайди. У кишига чин маънода ҳавасим келади, — дейди Саидқули отанинг набираси Умиджон Нургелдиев.

Ёш авлод учун ўрнак, ўзи сингари нуроний инсонлар учун тиргак бўлиш ниятида меҳнат қилаётган Саидқули ота ¬Самарқанд шаҳрига зиёратга бориб, сафар таассуротларини биз билан бўлишди:

— Мен бугун Ҳазрати Хизр мақбарасида қўним топган ¬Биринчи Президентимиз ¬Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси учун бунёд этилган муқаддас масканга зиёратга бордим. У ерда юрти, Ватани учун хизмат қилган халқ отасига кўрсатилган буюк эҳтиромнинг гувоҳи бўл¬дим. Зиёратчиларнинг барчаси ўтганлар хотирасига дуо қиларкан, юртимиз келажаги ишончли қўлларда эканлиги, Президентимиз олиб бораётган сиёсат меҳр-оқибат ва адолат тамойилларига асосланганига яна бир карра ишонч ҳосил қилишди. Ёшлар учун барча имкониятлар яратилган, қария¬лари қадрланадиган Ўзбекистоним учун яна етмиш йил меҳнат қилгим келди.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.