Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 03.02.2018

* Хавфсиз туризм

Тизимда янги фаолият йўлга қўйилди

Кўҳна шаҳримиз — Бухоронинг бетакрор тарихий обидаларини кўриш, азиз авлиёлар, буюк аждодларимиз мангу қўним топган муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун хорижликларнинг қадами узилмайди. Бу, ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот, айниқса, ички ишлар идоралари ходимлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Чунки ташриф буюраётган турли делегация аъзолари ва чет эллик меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш, уларга нисбатан турли хил кўнгилсиз ҳодисалар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик асосий вазифалардан бири саналади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавф¬сиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг буйруғи талабларини бажариш юзасидан вилоятимиз ҳудудида ИИБ таркибига кирувчи 43 та штатдан иборат туризм йўналишида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ташкил этилди.

Соҳа мутахассисларининг фикрича, мазкур тизимнинг жорий этилиши келгусида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг вилоятда саёҳат қилишлари чоғида қўшимча шароитларнинг яратилишига имкон беради. Бундан ташқари, ҳужжатда чет эл фуқаролари учун хавфсиз муҳитни яратиш вазифалари ҳам аниқ белгиланган. Бугунги кунда қарор ижросини таъминлашга қаратилган концепция устида иш олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига биноан ўтказилган танловда биринчи навбатда хорижий тилларни биладиган, юқори малакали мутахассислар, ¬бундан ташқари, касбий ¬тайёргарликка, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга, хизмат вазифаларини бажариш бўйича зарурий тажрибага эга бўлган ходимлар танлаб олинди.

Маълумотларга кўра, биргина Бухоро шаҳрида 2018 йилнинг охирига қадар, 10 та замонавий меҳмонхона барпо этиш, улардаги ўринлар сонини 1210 тага етказиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда "Қалқон" ягона видеокузатув маркази Бухоро шаҳри худудини ўрнатилган 60 та камералар орқали кузатиб келаётган бўлса, келгусида бу ерга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда "Хавфсиз туризм" ¬дастурий комплекс тизимини жорий қилиш мақсадида мазкур камералар сонини яна 425 тага кўпайтириш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Демак, жойларда 275 та видеокузатув мосламалари, 68 та шахс ва автотранс¬порт воситаларининг давлат рақам белгиларини яққол кўрсатувчи видеокамералар, 4 та иссиқликни аниқловчи ¬(тепловизор), 55 та алоқа ташвиш тугмалари, шунингдек, 27 та чорраҳаларда 85 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини ва автомобиль йўлларининг 6 та жойида тезликни аниқлайдиган видеокамералар ўрнатилиши белгиланди. Бу эса ўз ўрнида, сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда назоратни кучайтириш имконини беради ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашади.

Эътиборга молик яна бир жиҳат. Вилоят ички ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси пост-патруль хизмати батальони ходимлари томонидан қадим кентнинг тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари жойлашган ҳудудларида хорижий ва мамлакатимиз меҳмонлари, вилоят аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан кундузги патруллик йўналишлари ҳам жорий қилинди. Бу йўналишларга бошқарма таркибидан икки йўналишдаги пиёда патруль хизматига хорижий тилларни биладиган, юқори ма-лакали мутахассислар, бундан ташқари, касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга, хизмат вазифаларини бажариш бўйича зарурий тажрибага эга бўлган ходимлар танлаб олинди.

Мухтасар айтганда, Бухорода мавжуд барча тарихий, ноёб архитектура ёдгорликлари жойлашган манзиллар алоҳида назоратга олинган ва воҳанинг сайёҳлик сало¬ҳиятидан баҳраманд бўлиш, унинг жаҳон эътибори ва эътирофида бўлиб келаётган қадимий осори-атиқалари билан яқиндан танишиш ¬истагида бўлган меҳмонлар хавф¬сизлигининг ички ишлар идоралари ходимлари томонидан таъминланиши бўйича зарур барча имкониятлар тўлиқ ишга солиниши кўзда тутилган.

Бахтиёр РАҲМАТОВ, вилоят ИИБ матбуот котиби, капитан

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.