Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 03.02.2018

* Президент қарори ижроси доирасида

"Бухоро жилолари" кўрик-танловидаги муваффақият

Мамлакатимиз Маданият вазирлиги, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ҳамда Тошкент давлат ¬миллий рақс ва хореография олий мактаби республикамиз Президентининг 2017 йил 31 майдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида илк марта "Бухоро жилолари" миллий рақс ижрочилари республика кўрик-танловини ўтказди. Ўзбек миллий рақс санъати, хусусан, унинг қадимий Бухоро мактаби анъаналарини ривожлантириш, истеъдодли раққос ва раққосалар, балетмейс¬терларни кашф этиш мақсади кўзланган ушбу маҳорат кўригида пойтахтимизнинг донг таратган "Наврўз", "Сабо", "Ўзбекистон" ансамбллари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий, Самар¬қанд ва Бухоро вилояти бадиий жамоалари қатнашди.

— Қадимий воҳамиз хоре¬ог¬рафия¬си ва маданияти анъаналари, юртимиз расм-русумлари, урф-одатлари ҳамда оммавий ўйинларини кўрик-танловда вилоят Бадиий ¬жамоалари ижодий бирлашмаси ҳузуридаги "Бухоро мавж¬лари" ансамбли раққосалари намойиш этди, — дейди мазкур бирлашма раҳбари Рауф Авезов. — Ансамбль ижрочилари мусиқа санъатимиз ганжинаси — Бухоро Шашмақомининг "Рост" мақоми тароналарига назокат билан хиром қилишгани, "Бухорча занг" оммавий рақсининг шиддати ва жозибаси, Залина Исломова ўйнаган "Кажма-кажак" ҳамда Лолита Асадованинг "Бухоро дойра рақси" кўрик-танлов нуфузли ҳайъати аъзолари ва тадбир қатнашчиларининг олқишларига сазовор бўлди. "Ниҳол" мукофоти лауреати Жўрабой Ҳафизов, ху¬шовоз хонандалар Дилмурод Хўжаев ва Жўрабек Қўшаевлар қўшиқларида Шашмақомнинг ўзига хос нафосати ва таровати ифодалангани билан бир қаторда, ижро этилган рақс¬ларга ғоят мос келгани санъат мутахассислари ва ихлосмандларини ҳайратга солди.

Кўрик-танловда уч номинация бўйича ғолиблик "Бухоро мавж¬лари" санъаткорларига насиб этгани ушбу бадиий жамоанинг юксак маҳоратидан дарак берди. Ансамбль "Энг яхши рақс жамоаси" номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, 1-даражали диплом билан мукофотланди. Мазкур бадиий жамоанинг бош балетмейстери, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саломат Раҳмонова "Энг яхши рақс саҳналаштирувчи" номинациясида ғолиб деб топилди. Шунингдек ансамбль "Энг яхши саҳна либоси" номинациясида ҳам тенгсиз деб топилди.

"Бухоро гўзаллари" ансамбли бадиий раҳбари Ботир Рустамов эса кўрик-танловда "Бухоро рақс мактаби тараққиётига қўшган ҳиссаси учун" махсус номинациясида рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.

Тадбир ташкилотчилари нав¬батдаги "Бухоро жилолари" миллий рақс ижрочилари республика кўрик-танловини келгуси йил мамлакатимизнинг номдор бадиий жамоалари иштирокида вилоятимизда фестиваль тарзида ўтказишга қарор қилди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.