Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 03.02.2018

*Қарор ва ижро

Хотиржамликни таъминлашда муҳим омил

Сўнгги йилларда республикамизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 мартда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим дастуриламалга айланди. Ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг таъсирчан тизимини яратишга, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий механизмларини жорий этишга жадал киришилди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Респуб¬ликаси Бош прокуратураси зиммасига ниҳоятда долзарб вазифалар юкланди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, Одам савдосига қарши ку¬рашиш, Коррупцияга қарши курашиш ҳамда Вояга ет¬маганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиялари ягона мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларнинг самара¬дорлигини атрофлича муҳокама қилиш учун жойларда, аввало, криминоген вазият номақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш тизими йўлга қўйилди. Долзарб ижтимоий аҳамиятга эга бўлган суд муҳокамалари бўйича сайёр суд мажлисларини ўтказиш, аҳоли турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга омил бўладиган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида уйма-уй юришлар ташкил этилди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услубларини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш ва соҳада ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ижобий самарасини бермоқда.

Эндиликда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазифасигина бўлиб қолмай, бу ишга кенг жамоатчилик, барча давлат идоралари жалб қилинаётир. Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш тизимининг аниқ манзилга йўналтирилган чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига доир сабаб ва шароитлар аниқланмоқда.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, жиноятчилик сабабларини аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Шу билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар профи¬лактикаси ва жиноят¬чиликка қарши курашишда масъул идоралар ўзи билганича иш тутмасдан, ¬идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эндиликда ички ишлар, прокуратура, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари жиноятчилик ва ҳуқуқ¬бузарлик учун омил бўлаётган ишсизлик, гиёҳвандлик, қаровсизлик, оилавий низолар ва шу каби бошқа иллатларнинг вақтида олдини олиш чораларини кўриши, бунинг учун ягона мақсад сари интилиб, ҳамкорликда фаолият олиб бориши, ҳар бир муаммога аниқ режа асосида ёндашиши талаб этилади.

Жасур ТАНГРИЕВ, Бухоро шаҳар прокурори ўринбосари Ҳусниддин ОБИДОВ, Бухоро шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.