Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 03.02.2018

* Қисқа сатрларда

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида "Ўткир коронар синдромини замонавий диагностика ва даволаш стандартлари" мавзусидаги маҳорат дарслари ташкил этилди. Мазкур маҳорат сабоқларига республика Фанлар академияси академиги, профессор ¬А.Л.Аляви бошчилик қилди. Академик Т. Арипова, Россия ¬Федерацияси Халқлар дўстлиги университети профессори З.Шугашевларнинг иштироки ва ҳамкорликдаги тиббий ¬муолажалар ҳам бухоролик ҳамкасблар учун айни муддао бўлди.

Жараёнда РШТЁИМ вилоят филиали кардиореанимация, шошилинч кардиология, шошилинч терапия бўлимлари беморлари кўрикдан ўтказилиб, кардиореанимация бўлимида ташкил қилинган даво тактикалари, хусусан, "Ўткир коронар синдром" ташхиси билан қабул қилинган беморларни жаҳон ва Европа стандартлари асосида эрта ангиопластика қилиш, коронар қон томир ичи тромбилизисларни амалиётда қўллаш ва имкони борича томир ичи стентларни, шунинг¬дек, юрак ўтказувчанлигининг бузилишида, яъни тўлиқ АV блокадаларда доимий кардиостимуляторларни, юрак ритмининг бузилишида (тез-тез қайталанувчи титроқ аритмияларда) кардиовертер-дефиприляторларни ўрнатишни йўлга қўйиш ва кенг татбиқ қилиш, методик қўлланмаларни ёзишни жорий этиш сингари мавзуларда сўз борди.

Келгусида марказда Ангиография бўлимини очиш, шошилинч кардиологик беморларга жаҳон тиббиёти тажрибаси асосида тиббий хизмат кўрсатиш ишларини жадал ташкил этишга келишиб олинди.

***

Россия Федерацияси Челябинск давлат маданият институти делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Профессор-ўқитувчилардан иборат делегация Тошкент ва Самарқанддаги қатор олий ўқув юртлари фаолияти билан танишгандан сўнг, Бухоро давлат университетида бўлди.

Ташриф доирасида иккала олий ўқув юрти олимлари ва талабалар иштирокида педагогика фанининг долзарб масалаларига бағишланган илмий-назарий анжуман ташкил этилди. Анжуман иштирокчилари томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўқилган маърузаларда замонавий педагогик технологиялар, чет тилларни ўқитишга доир услубий қўлланмаларни тайёрлашда асосий манбалардан фойдаланиш, таълимда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш амалиёти каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур илм даргоҳлари ўртасидаги илмий-педагогик ҳамкорликни мус¬таҳкамлаш бўйича шартномалар имзоланди.

***

Бухоро телекоммуникацион технологиялар ва сервис касб-ҳунар коллежи талабалари орасида "Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда" мавзусидаги кўрик-танлов ташкил этилди. Танлов низомига кўра иштирокчилар таништирув, баҳру байт, энг севимли асарлар тақдимоти ва эркин мавзу каби шартлар доирасида ўзаро беллашдилар.

Ўқувчиларда китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда уларни илм ва маърифат улашувчи китобларга ошно қилиш асосий мақсад сифатида белгиланган танловни ташкил этишда коллеж ахборот-ресурс маркази ходимлари ташаббускорлик қилишди.

Танлов натижаларига кўра, Ш.Ҳусенова, Н.Жўраева, Л.Темирова ва Р.Саъдуллаева каби ўқувчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Уларга коллеж раҳбарияти ва ахборот-ресурс марказининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

***

"Бухоро таъмирлаш механика заводи" АЖ да вилоятдаги тасарруфида ҳимоя иншооти мавжуд бўлган корхона-ташкилотлар раҳбарлари учун "Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда фуқаро муҳофазаси муҳандислик-ҳимоя иншоотларини ҳимояланувчиларни қабул қилишга тайёрлаш" мавзусидаги ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳимоя иншоотларининг муҳандислик-техник ҳолати ва яроқлилигини аниқлаш вилоят техник комиссияси вилоят ФВДқТ (фавқулодда ¬вазиятлар давлат қуйи тизими) хизматлари раҳбарлари, тасарруфида ҳимоя иншооти мавжуд объектлар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари фуқаро ¬муҳофазаси мутахассислари билан биргаликда келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан фикр алмашдилар.

Семинар давомида мавзу бўйича маърузалар тингланди ҳамда амалий таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, тадбирнинг амалий қисмида иштирокчилар "Бухоро таъмирлаш механика заводи" АЖнинг фуқаро муҳофазаси муҳандислик-ҳимоя иншооти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.