Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 9 дан: 31.01.2018

Оддий муаллим ҳақида баллада

Аудитория жим қолар бирдан,

Кириб келар эшикдан хушҳол —

"Йигитликда бўйнига таққан

Бўйинбоғин ташламаган чол..."

Бир олифта хоним лаб буриб,

Бидирлайди дўст-дугонага:

— Қоровул-ку, нега жим қолдинг,

Унга не бор бу дарсхонада?!...

Вазиятдан чиқади, алҳол,

Жилмайганча кекса муаллим:

— "Қоровул"га жуда жарангдор

"Посбон" сўзи бўлгай синоним...

Кўк торайиб кетар бир оҳдан,

Ор уялиб, излайди маскан.

Қиз тумтаяр: "Ҳа... бу даргоҳда

Қоровул ҳам дарс берар экан..."

Дарс бошланар... Офтоб мўралаб,

Қитиқлайди гулнинг кўксини.

Қиз кўнглига сўнгра авайлаб,

Ёзиб қўйгай "чол"нинг сўзини:

"Гарчи тўздим, лек ҳаром луқма

Едирмадим ўғил-қизимга.

Ҳа, ҳа, болам, мен қоровулман –

Ҳаммадан ҳам кўпроқ ўзимга".

v

Шодмон СУЛАЙМОН

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.