Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 9 дан: 31.01.2018

Миллионлар дилидан жой олган инсон

Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов халқимизнинг юрагидан чуқур жой олиб, унинг чексиз меҳру муҳаббатига сазовор бўлган зот эди. Бу —мўътабар сиймо таваллудининг 80 йиллигига бағишланган маърифий-маданий тадбирларда яна бир бор намоён бўл¬моқда.

Улар доирасида Бухоро шаҳридаги "Руди зар" маросимлар мажмуида эҳсон оши берилди. Унга давлат идоралари, жамоатчилик вакиллари, оқсоқоллар таклиф этилди.

Истиқлолимиз раҳнамоси Ислом Каримов ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи видеолавҳа намойиш этилди.

Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев сўзга чиқиб, мустақиллигимиз асосчиси, буюк давлат арбоби ва узоқни кўра билган доно сиёсатчи Ислом ¬Каримовнинг тарихий хизматлари ҳақида тўхталди. Бу зотнинг вилоя¬тимиз ривожи йўлида ҳам катта ғамхўр¬лик қилгани ҳаммага маълум. Унинг раҳнамолигида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Аждодларимизнинг беназир меъморчилик санъати ифодаси бўлган кўплаб қадимий обидалар таъмирланди, бугун ҳам инсон руҳий камолоти тарбиясида муҳим аҳамиятга молик маънавий мерос қолдирган улуғ аллома мутафаккирларимиз қадамжолари обод этилиб, зиёратгоҳларга айлантирилди.

Ислом Каримов доимо элим деб, юртим деб, ёниб яшади. Биринчи ¬Президентимиз энг мураккаб таҳликали даврларда ҳам, шонли зафарларга бой давримизда ҳам халқ билан бирга бўлди.

— Мен мустақиллигимиз олдидан хизмат юзасидан Ислом Каримов билан бир неча бор суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганман, — дейди тадбирда оқсоқоллар номидан сўзга чиққан меҳнат фахрийси Нурулла ота Нарзуллаев. — У моҳир ташкилотчи, барча соҳаларни чуқур биладиган, истиқболни олдиндан кўра оладиган инсон эди. Мустақилликка эришишимизга, йигирма беш йилда Ватанимизнинг асрларга тенг ютуқларни қўлга киритишига улкан хизмати синг¬ган ¬Биринчи Президентимиз номи тарихимизда абадий қолади.

Даврага эҳсон оши тортилди. ¬Ислом Каримов халқимиз ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, муносиб ҳаёт кечириши, дастурхони тўкин бўлишини таъкидларди. Тадбирда шукрона сўзлар айтилди.

Биринчи Президентимиз ¬хотираси ёд, хизматлари эътироф этилган бундай тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ¬ва туманларида бўлиб ўтди. Уларда Юртбошимиз Шавкат ¬Мирзиёев томонидан дадиллик, шижоат билан давом эттирилаётган туб ислоҳотлар мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги марраларига олиб чиқишда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.