Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 9 дан: 31.01.2018

* Депутат минбари

Эл ишончини қозониш осон эмас

Бугун давлатимиз сиёсатида ¬халқ манфаатини таъминлаш ва ¬ж謬ноятчиликнинг олдини олиш — муҳим вазифалардан бирига айланди. Бу борада жойларда қилинаётган эзгу ишларнинг ташаббускори, шубҳасиз, Юртбошимиз ¬Шавкат Мирзиёевдир. Президентимиз айниқса, жиноятчиликка қарши курашда депутатлар ҳам янада фаол бўлиши, халққа, жамиятга фойдаси тегиб, сайловчиларнинг ишончини оқлаши шартлигини алоҳида таъкидлаб келмоқда.

Бундай даъватлар шахсан менинг фаолиятимда туб бурилиш ясади. Ўз ишларимга танқидий-таҳлилий назар ташлаб, шунга амин бўлдимки, жиноятчиликнинг олдини олишда биз, депутатлар, аввало, ишсиз фуқароларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, уларни муқим иш жойи билан таъминлашимиз, ногиронлиги мавжуд, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қўлдан келганча ёрдам беришимиз шарт.

Мен Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Бухоро вилоят Кенгашига сайланган ¬депутатман. 33-Жондор сайлов округида 16 минг нафардан зиёд сайловчиларим бор. Уларнинг шодлиги — менинг хурсандчилигим, уларнинг муаммоси — менинг муаммом. Шу боис ҳар бир байрам баҳона округимдаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар оламан.

Партиямизнинг "Ёшлар қаноти" томонидан ташкил қилинган "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида ҳам бир қатор ишларни бажардим. Яъни "Жондор" МФЙ Манқуфи қишлоғидаги уюшмаган ёшлар билан учрашдим. Шунда Улуғбек Шоимов ва Ғиёс Ҳамроевларнинг вақтинчалик ишсиз эканлиги маълум бўлди. Бу коллеж битирувчиларини туман¬даги "Пахтасаноатчорва"¬ МЧЖга ишга жойлаштирдим.

Бундан ташқари, туман маркази¬даги Халқобод кўчасида, опасининг уйи¬да яшовчи, ишсиз Мамлакат ¬Қориевани ўзим бошқараётган "Жондор чашмаси" МЧЖга ошпаз си¬фатида ишга қабул қилдим. Мамлакатхон синглимиз авваллари Россия Федерациясига бориб, у ерда оғир меҳнат қилиб, яна жонажон юртига қайтган. Бугун М.Қориева бизнинг корхонада, асосийси, она юртида, ўзидек меҳнатсевар аёллар қуршовида доимий иш билан банд. У пишираётган таомлар ишчи-ходимларга манзур бўлмоқда.

Туман марказида яшовчи Феруз Қоиловнинг эса жисмоний имкониятлари чекланган. У онаси билан бирга яшайди, аҳволи ётоқ ҳолатида. Бу, айниқса, эр киши учун қанчалик қи¬йин эканини барчамиз анг¬лаймиз. Шу боис Ф.Қоилов доимо эътиборимиз марказида. Кунора бўлса-да ундан хабар олиб, маънавий ва моддий ёрдам кўрсатмоқдамиз.

Баландпарвоз сўзларни ҳамма ҳам айтиб ёки ёзиб билади. Бироқ халққа бирор нафинг тегмаса, чин маънода давлат ва халқ орасида кўприк бўлолмасанг, сенинг депутатлигинг фақат қоғозда бўлади, холос. Шунинг учун биз, депутатлар доимо аҳоли муаммоларини ўзимизнинг муаммомиздай қабул қилиб, уларнинг ечими йўлида жонбозлик кўрсатишимиз шарт.

Партиямизнинг "Ёшлар қаноти" томонидан ташкил қилинган "Хизмат — беминнат" лойиҳаси доирасида кимё фанига қизиқиши баланд, бироқ моддий кўмакка муҳтож 2 нафар иқтидорли ўқувчини тумандаги энг таниқли устозга бириктирдим. Бугун ¬Зоҳид Ярашов, Муаттар Абдуллаевалар дарс¬лардан сўнг 49-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Ҳабиба Қораева¬дан фан сирларини пухта ўрганмоқдалар.

Сайловчилар то¬монидан тушаётган мурожаат¬ларнинг ҳар бирига жиддий эътибор қаратаман. Мисол учун, "Алели" МФЙ ҳудудидаги бир қатор сайловч謬лар мурожаати асосида "Алели ММТП"¬¬нинг балансида бўлган бўш бинода таъмирлаш ишларини бошлаб юбордик. Эндиликда бу ташландиқ жойда замонавий мактабгача таълим муассасаси ва спорт комплекси ташкил этилади. Бунинг учун мазкур жойга эгалик қилаётган ¬акциядорлар билан учрашдим. Уларнинг розилиги олингачгина таъмир юмушларига киришилди. Кўп ўтмай алелилик кичкинтойлар замонавий муассасада тарбия оладилар. Шунингдек, спорт комплексида бир қатор турлар бўйича тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилади. Қолаверса, биз бу ерда тренажёр залини ҳам ташкил этишни мўлжаллаб турибмиз.

Бир сўз билан айтганда, ҳар бир депутат фақат "Уни қилиш керак, буни қилиш керак" демасдан, аввало, ўзи шахсий ўрнак кўрсатиши жоиз деб ҳисоблайман. Шундагина халқнинг унга ишончи ва меҳри ортади.

Мамлакат ТАШЕВА, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.