Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 24.01.2018

Тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан вилоят ҳаётини тизимли ўрганиш жараёни амалга оширилиб, 10 кунлик очиқ мулоқотлар давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларига эътибор қаратилди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами чуқур таҳлил этилди.

Қонунчилик палата¬си¬даги ЎзМТДП фрак¬цияси аъзоси ¬Феруза Ибрагимова Ромитан туманида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Уларни қизиқтираётган масалалар, муаммолар юзасидан суҳбатлашди. Шунингдек, ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга ташриф буюриб, ҳа¬қиқий ҳолат билан танишди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда кўп тармоқли поликлиникасида ва 38-, 39-, 40-, 41-, 42-қишлоқ оилавий по¬лик¬линика-ларида бўлган депутат уларнинг тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминланиши ҳамда беморлар учун яратилган шароитларни ўр¬ганди.

Тизимда амалга оши¬рилаётган ишлар билан танишиш ¬да¬вомида Ф.Ибрагимова Ўзбекистон Республи¬каси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида соҳа ходимларига кенг қамровли маълумот берди. Унга кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилганлиги ва янги қўмитанинг таркиби сайланганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтди. Қўмита аъзоси сифатида фаолиятини бошлаган Ф.Ибрагимова соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг қай йўсинда амалга оширилаётганлиги ва тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасидаги ишларнинг ниҳоятда муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Туман марказидаги кўп тармоқли поликлиникани кўздан кечирган депутат поликлиника маъмуриятига беморларни ¬қа¬бул қилиш тизимини электронлаштириш, ич¬ки тармоқ ¬хизмати ўрнатиш вазифасини қўйди.

Бино ҳолати ва моддий техник базаси талаб даражасида бўлган, 10 564 кишига хизмат кўрсатувчи 39-оилавий поликлиникага ташриф чоғида патронаж хизматини яхшилаш ҳамда ходимлар учун зарур бўлган 16 та патронаж сумкасидан 11 таси 2006-2007 йилларда берилганлиги сабабли уларни янгилаш лозимлиги уқтирилди.

Бугунги кунда 38-Ўтабек, 40-Шўрча,41-Қалайчорбоғ ҳамда 42-Қўрғон қишлоқ оилавий поликлиникаларида газ босимининг пастлиги сабабли кўмир печлардан фойдаланиб келин¬моқда. Мазкур даволаш муассасаларини кўмир билан тўла таъминлаш чоралари кўрилди.

Муслима РЎЗИЕВА, ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот котиби

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.