Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 24.01.2018

Танқидий таҳлил — фаолият мезони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фао¬лиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ишчи гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда гуруҳ аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мус¬тақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда 2017 йи묬ги фаолият якунлари ва Ўзбекистон¬ ¬Республикаси Президентининг Олий Мажлисга тақдим этган -Мурожаатномасидан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ олдида турган вазифалар тўғрисида фикр юритилди. Танқидий таҳлил руҳида ўтказилган йиғилишни Ўзбекистон ¬Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, гуруҳ раҳбари Тоҳир Баҳронов бошқариб борди.

Таъкидланганидек, ўтган йил мобайнида гуруҳнинг 3 та йиғилиши ўтказилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва дои¬мий комиссиялари фаолиятини жонлантиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, улар фаолиятида бир қатор камчиликлар кўзга ташланаётганига урғу бериб ўтилди. Жумладан, 2017 йилда белгиланган иш режасининг айрим бандлари бўйича етарлича иш олиб борилмагани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Рес¬публикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида маҳаллий Кенгашлар, жумладан, депутатлар фаолиятини жонлантириш борасида кўтарилган масалалар юзасидан ишчи гуруҳ олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ¬Сенати Кенгашининг 2017 йил 27 октябрдаги қарори билан тасдиқланган "Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашини "намунали" деб топишнинг мезонлари тўғ¬рисидаги Низом" ҳам тақдимот қилинди. Унда ҳар бир туман (шаҳар) Кенгашини намунали деб топиш ишларини мувофиқлаштириб бориш бўйича ишчи гуруҳ зиммасига юклатилган вазифаларга урғу бериб ўтилди, аъзолар ўз масъулиятини чуқур англаган ҳолда, фаолият юритиши зарурлиги таъкидланди.

Мажлис давомида ишчи гуруҳнинг 2018 йилга мўлжалланган иш режа ва медиа-режаси тасдиқлаб олинди. Шу билан бирга, гуруҳ ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича ҳам атрофлича фикр юритилди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.