Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 7 дан: 20.01.2018

Фирибгарлик ҳам ўғрилик

Тўкис ҳаёт кечириш тинимсиз меҳнат ва сабр-тоқат талаб қилади. Агар бирор кимса сизга осон бойиш, мўмай даромад топишни таклиф қилса, билинг¬ки, сиз фирибгарга дуч келдингиз. Жиноят турлари ичида энг кўп учрайдигани ҳам фирибгарликдир. Алдов, таъмагирлик, туҳмат йўли билан ўзганинг мулкига эгалик қилиш кишилик жамияти билан бир пайтда пайдо бўлган. Айни чоғда эса фирибгарликнинг юздан ортиқ тури мавжуд.

— Кечки пайт уйда ўтирсам, бир нотаниш киши қўнғироқ қилиб, ўзини ¬Феруз деб таништирди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан айбдор деб топилган Аброр Салимов (исм-шарифлари ўзгартирилди). — Синглиси М.Маликованинг ўқишга киришига кўмаклашишимни сўради. Мен унга Бухоро муҳандислик-технология инс¬титутига кирита олишимни, эвазига 1100 АҚШ доллари миқдорида пул бериши лозимлигини айтдим. Эртаси куни Феруз Маликов билан Бухоро автомобиль ва йўллар коллежи биноси олдида учрашдик. Ёлғонларим ишончли чиқиши учун дўстим Воҳид Нарзиевни ўша институт ўқитувчиси сифатида олиб бордим. Воҳид унга синглисини Давлат тест марказидаги танишлари орқали "супер контракт" асосида ўқишга киритишини айтди. Феруз бошланишига деб бизга 500 АҚШ доллари бериб кетди. 300 долларини Воҳидга бериб, 200 долларини ўзим олдим. Аслида Давлат тест марказида ҳеч қандай танишимиз йўқ эди. М.Маликовани қандай ўқишга қўйишни ҳам билмасдик.

Орадан бироз вақт ўтиб, ишлари нима бўлаётганини сўраган Ферузга, синглингнинг ишини ҳал қилиш учун Тошкентга бориб-келиш харажатларини тўлашинг керак, дедим. У Марказий бозордаги "Азамат" савдо дўкони ёнида менга 100 АҚШ доллари келтириб берди.

Кейинроқ ўзимизни Тошкентдан қайт¬гандек кўрсатиб, синглингнинг ўқиши ҳал бўляпти, қолган пулни ҳам бермасанг бўлмайди, деб ундан яна 500 АҚШ доллари олдик. Ёлғонни ростга айлантириш мақсадида Б.Чориевдан М.Маликованинг ўқишга кирганлиги тўғрисидаги маълумотни давлат тест маркази номидан қалбакилаштириб беришини сўрадим. У таклифимга рози бўлиб, Бухоро давлат университетидаги абитуриентлар учун чиқарилган эълонлар доскасидан Давлат тест марказининг имзоси ва муҳрини суратга олиб, Когон шаҳридаги компьютер хоналардан бирида тайёрлаб берди. Бу вақт оралиғида Ф.Маликовдан олинган пулларни ҳаётий заруратларимиз учун сарфлаб, сўраганида қайтариб бера олмадик...

Синглиси ўқишга кирмаганлиги ва алданиб қолганлигини билган Ф.Маликов фирибгарларга берган пулларини қайтаришга қанчалик уринмасин, беҳуда сарсон бўлгани қолди. Бироқ жиноий гуруҳнинг фаолияти ҳам узоқ давом этмади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари саъй-ҳаракати билан уларнинг қилмиши фош этилди. Муқаддам судланиб, "Муносиб хулқ-атворда бў-лиш ҳақидаги тилхат" эҳтиёт чораси сифатида қўлланилиб, огоҳлантирилган бўлишига қарамай, А.Салимов ҳамда В.Нарзиевлар яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан, ўзганинг мулкини талон-торож қилган, хавфли рецидив фирибгарлик, пора олиш, компьютер техникасидан фойдаланиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ундан фойдаланиш жиноятларини содир этган. Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 168-моддаси ¬тегишли банд¬лари билан айбдор деб ¬топилди. Суд ҳукми билан Аброр ¬Салимов ва унинг жиноий шериги ¬Воҳид Нарзиевга 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Юқорида келтирилган фирибгарлик ишини мушоҳада қиларканмиз, маш¬ҳур немис мутафаккири Гётенинг қуйидаги ҳикматли сўз¬лари ёдимизга тушади: "Одам ҳеч қачон алданмайди, ўз-ўзини алдайди, холос".

Фирибгардан жабр кўраётганлар ҳам машаққатсиз ютуққа эришиш, ўқимай олим бўлиш, осон пул топишни кўзлаб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни сезсалар-да, жимгина кўз юмиб, ўз фойдаларини ўйлашган. Оқибати эса ўзингизга маълум. Ф.Маликов ҳам ўз манфаатини кўзлаб, мавжуд қонунларни четлаб ўтиб, пора берган. Фақат пешонаси деворга теккандан сўнггина, алдангани маълум бўлиб, тегишли органларга мурожаат қилган. Ваҳоланки, бошига тушган бу кўргуликларга, аввало, унинг ўзи сабабчи. Қонун ҳамма учун баробар ва унга ҳамма амал қилиши шарт. Қонунларга беэътибор бўлмаган инсон эса ҳеч қачон бундай ачинарли ҳолатга тушиб қолмайди.

Жўрабек ЖУМАЕВ, Бухоро шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси, капитан Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.