Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 7 дан: 20.01.2018

Тиббиёт бирлашмасида янги бинолар

Давлат инвестиция дастури доирасида Олот тумани тиббиёт бирлашмасида юқумли касалликлар бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу пайтгача мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келган бўлимдаги шарт-шароитлар соҳанинг тегишли талабларига жавоб бермасди.

Ўттиз ўринли замонавий янги бино барча қулайликларга эга. Унда беморлар юқумли касалликлар турига кўра, тўртта алоҳида блокда даволанади. Бу эса хасталикларнинг ўзаро юқиш хавфи олдини олади. Бўлимда беморларни қабул қилиш ҳамда шифокорлар учун тегишли шароитлар яратилган.

Шунингдек, тиббиёт бирлашмасида ошхона ва бошқа ёрдамчи объектлар ҳам барпо этилди. Умуман, ана шу бунёдкорлик лойиҳаларига жами 6 миллиард сўм маблағ сарфланди.

— Таъкидлаш керак, ке¬йинги тўрт йилда туман соҳа моддий-техника б¬азаси тубдан мустаҳкамланди, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Ражабов. — Бу ерда туғруқхона ком¬плекси, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, кўптармоқли марказий поликлиника бинолари ва бош¬қа қатор объектлар қурилиб, замонавий аппарат ва техникалар билан жиҳозланди. Булар туманимизда касалликлар олдини олиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифат ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.