Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 7 дан: 20.01.2018

Тадбирлар давом этмоқда

Ватан — муқаддас. Ҳимоя¬си — шарафли. Буни ҳис қилган, бурч ва ор-номус иши деб билган ўғлонлар эъзозга лойиқ. Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Бухоро академик лицейида бўлиб ўтди. Уни академик лицей директори, подполковник И.Ҳамроев кириш сўзи билан очар экан, Ватан ҳимояси бугун орият мактабига, мардлик намунасига айланганлигини, Қуролли Кучларимиз тизимида кенг миқёсли янгиланишлар — изчил ислоҳотлар олиб борилаётганини ёшлардаги ватанпарварлик туйғусини янада ошираётганлигини қайд этиб ўтди.

Тадбирда Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида ўз йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий ¬хизматчилар, шунингдек, 2000 йилда Сурхондарё вилоя¬тининг Сари¬осиё ва Узун туманларида юртимиз сарҳадларига таҳдид қилган бир гуруҳ жангариларга қарши олиб борилган жанговар ҳаракатларда фаол иштирок этиб, давлат мукофотлари билан тақдирланган ички ишлар органлари фахрийлари — подполковник Садриддин Аслонов ва катта сержант Шавкат ¬Каримовлар иштирок этдилар. Улар Ватан пос¬бони бўлишни орзу қилган лицей тарбияланувчиларига давлатимиз томонидан ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишлари учун яратиб берилган кенг имкониятлар ҳамда ўз қаҳрамонликлари ҳақида гапириб бердилар.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари эътиборига Ватанимиз Қуролли Кучларининг ташкил этилиши, унинг босиб ўтган тарихий йўли акс этган ҳужжатли фильм ҳамда ўқув даргоҳининг иқтидорли ўқувчилари тайёрлаган истиқлол, ватанпарварлик ва мардликни тараннум этувчи шеър ва қўшиқлар, кўргазмали чиқишлар ҳавола этилди. Айниқса, лицейнинг иқтидорли ўқувчиларидан ташкил топган "Бургутлар" махсус гуруҳи томонидан маҳорат билан намойиш қилинган шарқ якка кураши ва қўл жанги усуллари йиғилганларга манзур бўлди.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.