Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 7 дан: 20.01.2018

* Семинар

Оммавий ахборот ва ҳуқуқий саводхонлик

Вилоятимизда фаолият юритаётган журналистлар учун Республика журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Канада маҳаллий ташаббуслар фонди ҳамкорлигида "Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқлари масалалари: Ўзбекистон ОАВда ёритилиши" мавзусида семинар ўтказилди. Унда "Нуроний" газетаси бош муҳаррири, юридик фанлар номзоди Олим Ўсаров ва Ўзбекистон Давлат ¬жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди Наргис Қосимовалар соҳа вакиллари билан мавзу доирасида машғулотлар олиб бордилар.

Таъкидлаш жоизки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурида жамоатчилик назорати механизмларини амалиётга кенгроқ жорий этишда фуқаролик жамияти инс¬титутлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича ОАВ, ННТ ва давлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига кўмаклашишдан иборат.

— Айни пайтда, жамиятни мавжуд янгиланишлардан етарли даражада хабардор этиш ва фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигининг шаклланишида ОАВ муҳим аҳамиятга эга, — дейди О.Ўсаров. — Шу нуқтаи назардан, соҳа вакиллари "Ҳуқуқий журналистика" бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширишлари, давлат томонидан фуқаролар ҳимоясининг таъминланиши борасида малакали ахборот тарқата олишлари билан бирга адолатли, мустақил суд жараёнлари мазмун-моҳиятини чуқур англашлари зарур.

Шунингдек, семинар давомида соҳага оид қабул қилиниши кутилаётган қонуннинг афзалликлари ҳақида сўз борди. Унинг айрим бандларига тўхталиб ўтилди. Сўнгра "Таҳририятга фуқаро мурожаат қилди" ¬мавзусида иштирокчиларнинг кичик гуруҳлардаги тақдимотлари тинг¬ланди.

Семинар вилоятимиз журналистлари учун ҳуқуқий саводхонлик мактаби вазифасини ўтади.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.