Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 7 дан: 20.01.2018

Ҳарбий қисмда таъсис йиғилиши

Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлганидек, вилоятимизда ҳам Ўзбекистон ёшлар итти¬фоқининг ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлари тузилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилаётган бундай янгича тузилмалар айнан ҳарбий соҳада фаолият олиб бораётган, йигитлик бурчини ўтаётган ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни кўзда тутади. Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотини тузишга бағишланган йиғилишда айни шу масалага тўхталиб ўтилди.

Унда офицерлар, ҳарбий хизматчилар, оддий ас¬карлар қатнашишди. Мазкур таъсис йиғилишида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенга¬шининг бўлим бошлиғи ¬Мурод Аминов сўзга чиқди. У дастлаб ишти¬рокчиларни 2017 йил декабр¬да Республика Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан шу йўналишда қабул қилинган қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти, унда қайд этилган мақсад ҳамда вазифалар, иш юритиш йўриқлари билан таништирди. Таъкидландики, юртимиздаги ҳарбий қисм, бўлинма, муассасаларда бош¬ланғич ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйишни назарда тутувчи бу муҳим ҳужжатда ўқув семинарлари, маънавий-маърифий йўналишдаги турли тар¬ғибот-ташвиқот тадбирларини, форум ва кўрик-танловларни уюштириш ҳам белгиланган. Ҳарбий соҳада, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа жабҳаларда салмоқли ютуқларга эришаётган, ¬фаоллиги, меҳнати, инсоний фазилатлари билан тенгқурларига намуна бўлаётган йигитлар учун "Мард ўғлон" давлат му¬кофотининг таъсис этилгани, Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари ҳузурида "Жасорат" клубларининг очилгани, "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги ¬керак!" шиори остида акциялар ўтаётгани шулар сирасидандир. Бундан ташқари, жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Ёш ¬ҳарбийлар республика Форуми, "Энг намунали бошланғич таш¬килот" танлови, ҳарбий қисмлар кутубхоналарининг "Ёшлар кутубхонаси" рукнида нашрдан чиқаётган бадиий китоблар билан таъминланаётгани ҳам олижаноб мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз.

Таъсис йиғилишида ташкилий масала ҳам кўрилди. Унга кўра, взвод командири, катта лейтенант Алишер Турсунов Ёшлар иттифоқининг мазкур ҳарбий қисмдаги бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.