Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 7 дан: 20.01.2018

Мақсадлар — муштарак, Ватан — ягона

— Ўзбекистон — шу юртда истиқомат қилаётган миллат ва элатлар учун ягона Ватан. Бу замин фуқароларининг ҳар бири тили, дини, урф-одати ва қадриятлари, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлидир. Турли миллат ва элат вакилларига ўз тили, анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш учун яратилган имкониятлардан биз, туркман миллатига мансуб фуқаролар ҳам тўла баҳраманд бўлмоқдамиз, — дейди ҳалқ таълими аълочиси, "Дўстлик" ордени соҳибаси Сафаргул Иброҳимова.

Дарҳақиқат, диёримизда турли миллат вакиллари ўзбек халқининг ташвишу қувончларига шерик бўлиб, урф-одатлари чамбарчас боғлиқ ҳолда яшаб келмоқда. Ҳар бир халқнинг маданияти, миллий қадриятларини сақлаб қолиш, келажак авлодларга етказиш учун барча шароитлар яратилган. Миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик ўрнатилган. Бу бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашда юртимиздаги миллий-маданий марказлар фаолияти муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги кунда воҳамизда туркман миллатига мансуб 20 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Туркма¬нис¬тон республикасининг турли ҳудудларидан 600 нафарга яқин талаба вилоятимиздаги таълим муассасаларида таҳсил олади. Уларнинг эмин-эркин, тинч ва фаровон ҳаёт кечиришлари таъминланган.

Ўзбекистонда умргузаронлик қилаётган туркман миллати вакилларининг бирлиги ва жипслигини намоён этиш, уларнинг урф-одат ва анъаналарини асраш, ўсиб келаётган авлодни инсонийлик фазилатларига хос ва миллий истиқлол ғояларига садоқат тамо¬йиллари асосида тарбиялаш мақсадида Турк¬ман миллий-маданий маркази томонидан муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўтган йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Ўзбекистон мус¬тақиллиги — миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр" мавзуи¬даги Республика илмий-амалий конференцияси ва "Ўзбекистон — умумий уйимиз" мавзуидаги фестивалда марказ аъзолари ҳам ўз ғоя ва таклифлари билан иштирок этишди. Йил давомида тайёрлаб, нашрдан чиқарилган -"Севимли Жайҳуннинг икки ¬зурриёди" ва "Маънавий юк¬саклик илдизлари" номли китоблар икки қардош халқнинг азалий анъаналари, қадриятлари ва ришталарини акс эттирди.

— Айниқса, Президентимиз Шавкат ¬Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига расмий сафари муносабати билан Лебап вилоятида Туркманобод — Фарап темир йўл ва автомобиль йўллари ҳамда Ўзбе¬кис¬тон Республикаси Биринчи Президентининг Туркманобод шаҳридаги бюсти, Ислом ¬Каримов номидаги кўчанинг очилишида иштирок этиб, икки қардош халқнинг мақсадлари муштарак эканига яна бир бор амин бўлдик. Вилоятимиз ишбилармон тадбиркорлари ва фаолларидан иборат делегация таркибида Туркманистонга дўстлик ва ҳамкорлик сафари чоғида англаганимиз шу бўлдики, алоқалар бардавом, қардошлик ришталари мустаҳкамланиб бораверади. Лебап вилояти ҳокими бошчилигида бир гуруҳ делегациянинг воҳамизга ташрифи ҳам айни мақсадларга қаратилгани билан юксак аҳамият касб этди.

Воҳамизда фаолият юритаётган Туркман миллий-маданий маркази аъзолари барча умумхалқ ва миллий байрамларимизнинг фаол иштирокчисига айланишган.

— Мактабимизда туркман миллий рақсларини ўргатиш бўйича "Хуш тепки" ансамблини ташкил этдик, — дейди Бухоро туманидаги 10-умумтаълим мактаби етакчиси, тўгарак раҳбари Нодира Алламуродова. — Мазкур ансамбль ҳудудимизда кўпгина аҳоли туркманлар бўлганлиги сабабли уларнинг қадимий урф-одатлари, анъаналарини сақлаб қолиш, келажак авлодларга етказиб бериш мақсадида ота-оналарнинг талаб ва истаклари асосида ташкил этилди. Ансамбль тўгарак машғулотларида 20 нафарга яқин ёшлар иштирок этишяпти. Зеро, юртимизда барча миллат ва элат вакиллари учун яратилган юксак шароит ва имкониятлар ҳаммамизни муштарак мақсад сари — Ўзбекистонимиз тинч¬лиги ва тараққиёти йўлида хизмат қилишга чорлайди.

Дилдора ¬ИБРОҲИМО¬ВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.