Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 7 дан: 20.01.2018

*Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига

Тарихий жасорат соҳиби

Мустақиллик — нақадар улуғ ва муқаддас неъмат. Унга эришишни не-не миллату халқлар асрлар давомида кутиб яшашган. Ўзбек халқининг асрий орзуси истиқлол ҳам юртимиз осмонида порлаган юлдуз — жасорат эгаси Ислом Каримов туфайли қўлга кири¬тилди. Бундан 27 йил олдин юрт орзуси туфайли ўта таҳликали дамларда, оловли кунларда ҳам фақат ва фақат олға қадам ташлагани чинакам матонатдир.

Ислом Каримов республикамиз раҳбари сифатида иш бошлаган пайтда (1989 йил 23 июнь) оғир ва аянчли, ўта ижтимоий-сиёсий танглик даври эди. 1989 йил 24 июнь куни И.Каримов Ўзбекистон ССР Министрлар Советида ўтказган катта мажлисида кескин танқидий ва амалий руҳ билан Ўзбекистонда вужудга келган мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазият ҳамда унинг сабабларини чуқур таҳлил қилиб, аччиқ ва ҳаққоний хулосага келган эди: "Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди".

Биринчи Президентимизнинг мустақиллик сари олиб борган саъй-ҳаракатлари, инсон манфаатларини олий қадрият сифатида қайта тиклашга астойдил бел боғлагани, бунинг учун ҳеч нарсадан тап тортмаганини унинг қуйидаги ғоя ҳамда фикрларидан ¬билиб олишимиз мумкин: "Ўзбекистон — келажаги буюк давлат", "Мустақиллик бу, аввало, ҳу¬қуқдир", "Янги уй қурмасдан туриб, эскисини бузманг", "Ислоҳот —¬¬¬¬¬ ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун", "Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди", "Биздан озод ва обод ¬Ватан қолсин!"

Иқтисодиётни, халқ турмуш дара¬жасини кўтариш борасида Ислом ¬Каримов, аввало, ишни аҳолига томорқа ерларни бўлиб беришдан бошлагани, пахта якка ҳокимлигига барҳам бергани диққатга сазовордир. Ўша кезларда миллат раҳнамосининг "Фақат ўз кучимиз, ўз салоҳиятимизга таяниб иш кўришимиз керак, "Ўзимиз ҳаракат қилмасак, четдан келиб биров бизга ёрдам бермайди", дея қалб нидоси мисол янг¬раган оташин нутқ¬лари халқимиз дардига дармон, жонига ором берди.

1990 йил 24 февраль куни Тошкентда собиқ СССР ва Ўзбекистон ССР, маҳаллий советларининг халқ депутатлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган ¬кенгашда сўзлаган маърузасида Ислом Каримов Соҳиб¬қирон билан боғлиқ бир ибратли ҳикоятни ёдга олади. Амир Темур бир қабилани ўзига бўйсундираётган пайтда эрк¬севар ва қайсар қабила бошлиғи қуролларини топшира туриб, жаҳонгир саркардага "Эй Темур! Сен бизни қурол кучи билан енга олдинг. Бироқ сенга айтадиган шартларимиз бор. Агар сен қассоб бўлсанг, бизни сўйиб ташла, агар сен савдогар бўлсанг, сотиб юбор, агар подшо бўлиб келган бўлсанг — бизга бахт ато эт!" деган эди. Ислом Каримов ҳам ушбу ривоятни ўз халқи учун юракдан ҳис қилиб, олижаноб мақсад сари ортга қайтмай, "Элга пешвоман деб, ўртага чиқдингми, унинг ишончини қозондингми — бу ишончни энди асл виждон билан, покиза фаолият билан оқламоқ керак бўлади. Бу талабни эскичасига айтсами, янгичасигами — барибир, моҳияти бир хил бўлиб қолаверади. Яъни, халқ вакили халқнинг посбони, халқ раҳбари бўлиб, халқнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлғувчи сирдошига айланиши шарт", дея дадил олға борди.

1991 йил 31 август мамлакатимиз тарихида зар¬ҳал ҳарфлар билан битилди ва жаҳон харитасида янги ¬мустақил давлат пайдо бўлди.

Истиқлол солномасида ¬чорак аср мобайнида ¬Ислом ¬Каримов раҳбарлигида босқичма-босқич ўтказилган ислоҳотлар, тадрижий саъй-ҳаракатлар ўз натижасини берди. Эндиликда ¬Биринчи Президентимиз томонидан тамал тоши қўйилган кўп¬дан кўп хайрли ишларга муносиб давомчи бўлиш биз, ёш¬ларнинг муқаддас бурчимизга ¬айланди. Зеро, халқимиз айтганидек, яхшилик ерда қолмаслигига у кишининг фаолияти мисолида, юртдошларимизнинг буюк Йўлбошчига эҳтироми мисолида гувоҳ бўлдик.

Ўзбекистоннинг тараққиёт солномаси давом этаверади. Буюк ислоҳотларнинг раҳнамоси, тараққиётнинг ишончли кафили бўл¬ган Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи ҳеч қачон унутилмайди. Балки, йиллар, асрлар оша халқимиз қалбида мангу яшаб, тарихий жасорат соҳиби сифатида қалбимизга руҳ ва шуур бағишлайверади.

Шавкат БОБОЖОНОВ, Бухоро давлат университети Тарих кафедраси ўқитувчиси

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.