Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 6 дан: 17.01.2018

Ғурур ва шон-шараф айёми

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган суратлар

Халқимиз ғурур ва шон-шараф айёми ўлароқ нишонлаган, ҳарбий қисмлар, корхона-ташкилотлар, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида кўтаринки кайфиятда давом этаётган Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги байрами Бухорода ҳам умумхалқ байрами сифатида муносиб тантана қилинди.

Ҳарбий қисмлар, маҳалла-гузарлар, Ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчилар хонадонларида, қолаверса, ўзини мамлакат тақдирига дахлдор билган ҳар бир юртдошимиз оиласида бошланган дийдорлашув, хотира ва қутлов айёмлари асосий байрам тадбири арафасида Бухоро шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ташкил этилган ҳарбий парадга уланиб кетди.

14 январь тонгида эса вилоят раҳбарлари, Бухоро гарнизони офицер ва аскарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуроний отахону онахонлар, ўқувчи ва талаба-ёшлар, оммавий ахборот восита¬лари ходимлари вилоят марказидаги "Кўҳна ва боқий Бухоро" маж¬муасига йиғилдилар.

Мажмуага салобат бахш этиб турган, Бухоронинг олтин тупроғи узра қад кўтарган муҳташам монумент пойида юртимиз сарҳадларини муносиб қўриқлаётган Ватан ҳимоячилари, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, уларни вояга етказган ота-оналари шаънига дил сўзлари айтилди. Юрт ҳимояси учун бутун борлиғини бахшида этган соҳа ходимлари фаолияти ёш авлод учун муносиб ибрат мактаби бўлиб хизмат қилаётганлиги, ҳарбий хизмат ўғлонларимиз учун чинакам шарафга айланганлиги эътироф этилди. Монумент пойига гуллар қўйилиб, улуғ аждодларимиз, жумладан, марҳум ҳарбий хизматчиларимиз руҳига эҳтиром кўрсатилди.

Маросим якунида тадбир иштирокчилари вилоят мусиқали драма театрига таклиф қилинди. Бу ерда асосий байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими, Бухоро ҳарбий-маъмурий секто¬ри раҳбари Ў.Барноев муҳтарам ¬Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун тақдирланган ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳига мазкур мукофотлар тантанали суратда топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, соҳада фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига хизмат даражалари оширилганлиги тўғрисидаги унвонлар топширилди.

Хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган МХХ Чегара қўшинлари майори Акбаржон Аминович Файзиевнинг турмуш ўртоғи Солия Носировага ¬Бухоро шаҳрида жойлашган уч хонали уйнинг калити топширилиши, отасининг умид чироғи сифатида вояга етаётган жажжи ўғлоннинг "Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!" деган оташин қасамёди тадбир иштирокчилари қалбига ҳая¬жон солди.

Тантанали маросим Республика ҳамда вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган театрлаштирилган концерт дастури билан давом этди. Ватанни, унга муносиб бўлиш ва садоқат билан хизмат қилишни, уни севиш ва асраб-авайлашни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, адабий композициялар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Шу куни Бухоро шаҳридаги "Шербудин" маросимлар мажмуасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам дастурхони ҳам ташкил қилинди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.