Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 6 дан: 17.01.2018

Тилсиз ёвга қарши сиз билан

Кўча-кўйда таниш инсонларни учратганимизда, касбимиз тақозоси билан суҳбатдошимизнинг саволлари кўпинча ёнғинлар, уларнинг аянчли оқибатлари билан боғлиқ мавзуларга уланиб кетади. Доно халқимизнинг "Ёмонни айтмасанг, яхшиси келмайди", деган пурмаъно нақ¬ли замонлар оша ўз тасдиғини топиб келмоқда. Ҳар бир инсон ёнғиннинг аянч¬ли оқибатларини эшитгач, бироз бўлса-да, ҳушёр бўлишга ҳаракат қилади, бу каби нохуш ҳодисаларнинг яшаш ва иш жойида содир бўлмаслиги учун унинг олдини олиш чораларини кўради.

2017 йил 5 декабрь куни Уста Шариф кўчаси 14/1-уйда электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб, электр иситиш печини ёқиб, қаровсиз қолдириш натижасида ёнғин чиқиб, хонадоннинг 70 квадрат метри ёнган. Хонадон эгаси ва унинг аёли вафот этган. Ёнғиндан фақатгина уй эгасининг икки қизи ва 3 нафар невараси қутқариб қолинган.

Эътиборсизлик ва қонунни четлаб ўтишга уриниш каби ҳолатлар натижасида қанчадан-қанча оилалар пароканда бўлмоқда. Болалар суянч тоғи — отаси ёки онасидан, баъзилар жондан азиз жигарбандларидан ажралиб қолаётганлари ҳеч кимга сир эмас. Юқоридаги ҳодисани шунчаки баён этмадик, бундан ҳар бир фуқаро тўғри хулоса чиқариб, ўзининг яшаш ва иш жойида бу каби нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриши лозим. Айниқса, об-ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида газ иситиш печларига эҳтиёж кескин ошиб боришини инобатга олиб, улардан фойдаланишдан олдин албатта газ хўжалиги идораси ҳамда ёнғиндан сақлаш бўлими вакилларига мурожаат қилиб, мавсумий кўрикдан ўтказилса, фойдадан холи бўлмайди.

Республикамиз ривожланиб, вилоятимизда янгидан-янги бино-иншоотлар, ¬¬уй-жойлар қурилаётган экан, Ёнғин хавфсизлиги хизмати олдида турган асосий ¬вазифалардан бири бу — фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинлар олдини олиш мақсадида тар¬ғибот тадбирларини ўтказишдир. Бу ¬борада вилоят Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ёнғинга қарши режали профилактик тадбирларни амалга оширмоқдалар. Вилоятимиз ҳудудида 2017 йил даво¬мида 879 та ёнғин содир бўлган, улардан 2, 772 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар кўрилиб, 9 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 26 нафари турли хилдаги ку¬йиш тан жароҳатлари олишган.

Аҳоли турар жойларида 775 та, ишлаб чиқариш корхоналарида 4 та, савдо муассасаларида ва маъмурий би¬ноларда 9 та, транспорт воситаларида 40 та ва бошқа жойларда 51 та ёнғин содир бўлган. Сабаблари бўйича таҳлил қилинганда, 247 таси электр жиҳозлари, 179 таси иситиш печларининг носозлиги, 321 таси фуқароларимиз томонидан очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ҳамда 72 таси ёш болаларнинг шўхлиги, уларнинг уйда ёлғиз, назоратсиз қолдирилиши, 34 таси эса транспорт воситаларининг носозлиги натижасида содир бўлганлиги аёнлашади. Юқо¬рида келтирилган маълумотларга таяниб, халқ хўжалиги жабҳалари ва аҳоли турар жойларида ёнғинларнинг олдини олиш учун чора-тадбирларни белгилаш муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис соҳа ходимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ташкилотларда ёнғинлар профилактикасининг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, оловни ўчиришга жалб қилинадиган куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, объект ва турар жойларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимига замонавий илмий-техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда. Шунингдек, аҳоли ва ишчи-хизматчиларга ёнғинда ҳаракатланиш тартибини ва унинг олдини олиш тадбирларини ёритувчи кўргазмали тарғибот материаллари тар¬қатилмоқда.

Бу борада амалга оширилган ишлар ўз самарасини бермай қолмайди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари камайишига эришилди. Шу ўринда, яна бир маротаба халқимизда тилсиз ёв деб юритиладиган ёнғинларнинг олдини олишда бепарво, лоқайд ва эътиборсиз бўлмасликка чорлаб қоламиз.

Ҳомиджон НУРИЛЛАЕВ, Бухоро вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бош¬қармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.