Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 6 дан: 17.01.2018

Ташаббускорлик дастуримиз бўлсин

Фаровон турмушимиз учун ҳар куни бир янгилик, ажойиб қулайликлар яратилмоқдаки, уларни ¬санаб адоғига етиш қийин. Бинобарин, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларимизда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва роли беқиёс экани алоҳида таъкидланди.

Жойларда мурожаатда белгиланган айни шу вазифалар ижроси ма¬са¬лалари қизғин муҳокама қилинмоқда. Жумладан, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 2018 йилдаги истиқболдаги режаларини тасдиқлаш учун уларнинг талаб ва таклифлари ўрганилди.

Йиғилишда аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиб, ҳал этиш, айниқса, ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш бўйича ушбу ташкилотлар томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва манзилли саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоятда туризмни ривожлантириш, миллий-маданий меросни асраб-авайлаш, нодир адабиётларни таржима қилиш ва вилоятимиз тарихига оид китоб¬ларни нашр эттириш тўғрисида фикрлар билдирилди.

— 2018 йилнинг "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техноло¬гияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинганидан қувондик, — дейди "Тадбиркор аёл" ассоциациясининг вилоят бў¬лими раиси Дилбар Аҳмедова. — Фаол тадбиркорлик бизнес фао¬лиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир. Фаол тадбиркор деганда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқа¬ришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун ¬жамиятга наф келтирадиган ишбилармон кишилар тушунилади. Ассоциация ҳам 2018 йилда уйда ишсиз ўтирган аёлларни касб-ҳунарга ўргатиб, ўз шахсий тадбиркорлигини очиши учун моддий ва манзилли ёрдам кўрсатишни, натижада жамиятда тадбиркор аёллар сафини кенгайти-ришни режалаштирмоқда. Айниқса, вилоятнинг энг чекка Олот, Пешкў ва ¬Шофиркон туманларида ўқув марказларини ташкил этиш орқали бу туманлардаги аёллар, вояга етмаган қизларнинг касб-ҳунар ўрганиши учун қулайлик яратишни мақсад қилганмиз. Зеро, ташаббускор ғояларни илгари суриш, жамият ҳаётининг фаровонлашувида фаол иштирок этиш, инсон манфаатлари учун хизмат қилиш ҳар бир ижтимоий тузилманинг асосий вазифасидир.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.