Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 6 дан: 17.01.2018

Бандликни таъминлаш — устувор вазифа

Давлатимиз раҳбарининг "Банд¬лик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари ¬фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбир¬лари тўғрисида"ги Фармони соҳада мавжуд муаммолар ¬ечимини топишга, шунинг билан бирга, соҳа ходимлари, ¬айниқса, меҳнат инспекторлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ҳудудларда банд бўлмаган ишсизларни аниқлаш ва тизимли равишда ҳисобга олиш, ишга жойлашишга кўмаклашиш, бандлик масаласида вазиятни объектив баҳолаб бориш, мавжуд бўш ва янги иш ўринлари тўғрисида маълумотлар тўплаш, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ишчи кучига бўлган талабини ўрганиш сингари муҳим вазифалар меҳнат инспекторлари зиммасига юкланган.

Вилоятимиз шаҳар ва туман Бандликка кўмаклашиш мар¬казларида фаолият юритаётган 68 нафар ишга жойлаштириш бўйича инспекторлар воҳа¬миздаги 540 та ўзини ўзи бош¬қариш органларига бирик¬тирилган. 2017 йил бошида улар ёрдамида ҳудудларда аниқ¬ланган иш билан банд бўлмаган фуқаролар 27620 нафарни ташкил этар, бу рақамларнинг 11772 нафари ёшлар, 12376 нафари аёллар ҳиссасига тўғри келар эди. Ўрганишлар нати¬жасида иш билан банд бўл¬маган фуқаролар жами меҳнатга лаёқатли аҳолининг 2,1 фоизини, меҳнатга лаё¬қатли хотин-қизлар 1,8 фоизни ташкил қилиши маълум бўлди. Уларни мақбул иш ўринлари билан таъминлаш чоралари мунтазам давом эттирилмоқда.

— Ўтган йил мобайнида банд¬ликка кўмаклашиш марказларига 16874 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат қилди ва уларнинг 15129 нафарига ишга жойлашишга кўмаклашилди, — дейди вилоят меҳнат бош бошқармаси мутахассиси Ботир Қурбонов. — 3949 нафар таълим муассасалари битирувчилари, 187 нафар Қуролли Кучлар сафидан захирага бўшатилган, 124 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, 188 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқаро меҳнат ¬инспекторлари ёрдамида ишга жойлаштирилди. Марказлар¬даги инспекторлар кўмагида 180 нафар ишсиз шахс турли касбларга йўналтирилди, етти юздан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Икки юз нафардан зиёди ижтимоий ҳимояга олиниб, уларга белгиланган тартибда ишсизлик нафақаси тайинланди.

Мутахассис томонидан қайд этилганидек, шаҳар, туман ҳокимларининг қарорларига кўра, 8007 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган фуқароларни квоталанган иш ўринларига ишга жойлаштириш белгиланган бўлиб, ўтган йилда квоталанган иш ўринларидан фойдаланиш даражаси 100 фоизни ташкил этди.

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг меҳнат инспекторлари томо¬нидан ўтган йилнинг июнь-¬октябрь ойларида ўтказилган ¬инвентаризация натижасида вилоят бўйича кам таъминланганлар рўйхатида турувчи, аммо ижтимоий нафақа ва моддий ¬ёрдам олмайдиган оилалар ўрганилди ва уларнинг акса¬рияти қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ҳамда вақтинчалик ишларга, аҳолининг шахсий ¬ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик, якка тартибдаги тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлиги таъминланди ҳамда кам таъминланганлар рўйхатидан чиқарилди.

Вилоят миқёсида 2 ёшгача бола парвариши учун 8743 нафар, 14 ёшгача бўлган фар¬занд¬лари парвариши учун 10531 нафар фуқарога ижтимоий нафақа, 2511 нафар фуқаро ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пуллари тайинланди.

Юртимизда амалга оширилаётган бу каби кенг кўламли саъй-ҳаракатлар, инсонпарвар ислоҳотлар юртимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъ¬минлаш билан бир қаторда, уларнинг давлат ва ҳокимиятга, энг муҳими, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бу борадаги фаолият са¬марадорлигини ошириш мақсадида меҳнат инспекторлари учун 13 та "DAMAS" русумли автомашиналар аж¬ратил¬ганлиги ҳам айни муддао бўлди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома мухбири"

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.