Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 4 дан: 14.01.2018

Ўн йилда ушалган орзу

Талабалик бахтига эришиш аксарият ёшларнинг дилидаги орзуси, ҳаётий мақсади саналади.

Вобкентлик Нодира Ҳайитова учун эса бу орзу ўрта мактабни тамомлаганидан кейин ўн йил мобайнида нақ армонга айланаёзган эди. Шу орзу билан у тўртинчи марта абитуриентлар қаторидан жой олиб, 2017 йил август ойида ўтказилган давлат тест синовида қатнашди. Бухоро давлат университетининг педагогика факультети мактабгача таълим йўналишига контракт-тўлов асосида ўқишга қабул қилинганини кўрганида, унинг кўзларига ёш қалқди. Ўн йил деганда ниҳоят талабалик бахтига муяссар бўлиш қувончи, буни сўз билан ифодалаш қийин. Аммо...

Нодира 2017 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилоят кенгашига келиб, контракт-тўлов билан боғлиқ муаммо туфайли талабалар сафига қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқмаганини айтиб, шу хусусда амалий ёрдам сўради. Кам таъминланган оила фарзанди эканлиги, отаси Ҳайдар ака оғир касаллик туфайли вафот этгани ҳақида сўзлаб берди. Онаси Назокат Бозорова 2011 йилдан буён 1-гуруҳ ногирони, бу ҳол уни тўшакка михлаб қўйгани боис Нодира етти йил давомида онасига қараб, бир амаллаб ўқишга ҳам тайёрланиб келган. Нодиранинг айтишича, унинг контракт тўлови Нодира Ҳожиева ҳомийлиги ёрдамида 2017 йил 9 октябрь куни университет ҳисоб рақамига ўтказилган. Бу масалада ҳомийларни жалб этиш ва пул топишда кўпроқ вақт кетганлиги боис шартнома тўлови муддатидан 9 кунга кечиктириб амалга оширилган. Маълумки, шартнома пулини тўлашнинг охирги муддати 1 октябрь этиб белгилаб қўйилган.

Вилоят партия кенгаши раиси унинг мурожаатини тинглар экан, муаммонинг ечимини топишда партия депутатларини жалб этиб, кўмаклашишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Тез орада ушбу мурожаат ¬Қонунчилик палатасидаги ¬Ўзбе¬кистон "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубовга етказилди. Депутат Ш.Якубов талабалик орзуси яна армонга айланиб бораётган фуқаронинг аризаси билан танишди, унинг оилавий шароитини ўрганди. Шулардан келиб чиқиб, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови киритди.

Ниҳоят, 2017 йилнинг декабрь ойида Нодира Ҳайитова ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида университет ректорининг буйруғи чиқди.

Чидам ва қатъияти, илмга бўлган меҳр-муҳаббати, орзу-мақсад сари интилиши, мутасадди ташкилотларнинг муаммога жиддий масъулият билан ёндашуви боис Нодира айни пайтда ўз олдига эзгу мақсадларни қўйиб, олий таълим даргоҳида таҳсил олмоқда. Нодира уни қийнаган муаммо ечим топишида амалий ёрдам берган партия фаолларидан миннатдор. У келгусида етук мутахассис бўлиб, ёш-авлодга таълим-тарбия беришни мақсад қилган.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.