Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 4 дан: 14.01.2018

"Мен, албатта, ҳарбий бўламан!"

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисм бўлинмаларидан бирида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди.

Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллигига бағишланган мазкур тадбирда Олот ва Қоракўл туманларидаги касб-ҳу¬нар коллежларининг юздан зиёд ўқувчилари қатнашди.

Бу ерда хал¬қимиз тинч ва осо¬йишталиги ҳамда чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир Миллий армиямиз салоҳиятининг ўзига хос ифодаси бўлган ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, ки¬йим-кечаклар ва озиқ-овқат таъминоти кўргазмаси намойиш этилди. Ўқувчилар қуроллардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, ёшлар ҳарбий хизмат¬чиларнинг яшашлари, бўш вақт¬ларини мазмунли ўтказишлари, спортда чиниқишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Чегарачиларга яқин кў¬макдош бўлган хизмат итлари иштирокида амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилдиган тадбир ўқувчиларда катта таассурот қол¬дирди.

— "Очиқ эшиклар куни"даги тадбирлар колле¬жимизда ёшларни чақириққача тайёрлаш фани машғулотларида олган билимларимизни, ҳарбий ҳаёт ҳақидаги тасаввур¬ла¬римизни бойитди, — дейди Олот саноат касб-ҳу¬нар коллежи ўқувчиси Фаррух Рўзимуродов. — Офицер ва аскар акаларимиз ҳаёти билан яқиндан танишув тенгқур¬ларим каби менинг ҳам ҳарбийликка қизиқиш ва ҳавасимни оширди. Мен, албатта, ҳарбий бўламан!

Тадбирда фаоллиги билан ажралиб турган ўқувчи-ёшларга бадиий китоблар совға қилинди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.