Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 4 дан: 14.01.2018

* Ифтихор

Тўра Мирзаев — академик

Янги 2018 йил арафасида илм аҳли интиқлик билан кутган, кўп йиллик ¬самарали илмий-педагогик изла¬нишларнинг ўзига хос сар¬ҳисоби сифатида миллий маънавиятимиз дар¬ғалари қалбини чексиз қувонч ва фахр-ифтихорга тўл¬дирган воқелик бўй кўрсатди: муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ўзбек илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа ходимларининг бир гуруҳига академик унвони берилди. Улар сафида Бухоройи шарифнинг ¬ардоқли фарзанди, таниқли фольклоршунос олим, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, Абу Райҳон ¬Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати Тўра Мирзаевнинг ҳам борлиги вилоят ижодкор зиёлилари қалбини чексиз ҳаяжонга тўлдирди.

Бутун ҳаётини илмга, ёшлар тарбиясига бағишлаб келаётган фидойи олимни ўз соҳасининг билимдони, жонкуяри, ёш олимларнинг заҳматкаш устози сифатида нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам жуда яхши билишади.

Олим мамлакатимизда фольклоршунослик соҳасини ҳозирги замон талаблари даражасида ривожлантириш, уни янги билимлар эвазига бойитиш, назарий жиҳатдан тараққий топтириш, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар билан мустаҳ¬камлаш, жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва Фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида ўзига хос мактаб яратди. Бу илмий мактаб тарбияланувчилари бугунги кунда мамлакатимиз ва дунё-нинг турли нуфузли илмий муас¬сасалари ҳамда олийгоҳларида фаолият кўрсатмоқдалар.

Фольклоршуносликка "Алпомиш" достони тад¬қиқотчиси сифатида кириб келган Тўра Мирзаев бу мавзуга мутлақ содиқ қолди. Ҳатто у ўтган асрнинг 50-йиллари бошларида мафкуравий тазйиқлар туфайли "Алпомиш" достони "миллатчиликни тарғиб қи¬лувчи, халққа қарши асар" деб қораланганига қарамай, уни тадқиқ қилишдан чўчимади. Қайтага шижоат билан ишга киришиб, ўзбек хал¬қининг қаҳрамонлик эпоси — "Алпомиш" дос¬тонининг 33 вариантини қиёсий тад¬қиқ қилиб, уларнинг икки версияда тар¬қалганлигини аниқлади.

Олим "Алпомиш" достонининг турли тиллардаги нашрларини амалга оширишда ҳам ғайрат кўрсатди. Жумладан, 1982 йилда достоннинг рус тилига таржимаси унинг сўзбошиси билан босилиб чиқди. Бу нашр европаликлар орасида алоҳида эътибор қозонгач, Тўра Мирзаевнинг унга ёзган сўзбошиси Бохум университети томонидан мунтазам чоп этиб келинаётган "Туркология материаллари" тўпламида немис тилида босилди. 1996 йилда эса олимнинг "Алпомиш" достонининг ўзбек вариантлари" монографияси асосида Карл Райхл амалга оширган немисча баён Боннда эълон қилинди. 2000 йилда Анқарада Ойсу Шимшек ва Ойнур Оз томонидан турк тилига ўгирилган "Алпомиш" — достоннинг минг йиллигига тўёна сифатида чоп этилди.

Тўра Мирзаев Марказий Осиёда илк бор алоҳида бир бахши репертуари асосида кўп жилдлик тўпламларни нашр этиш ташаббускори бўлди. Бунинг натижаси сифатида халқ бахшиси Эргаш Жуманбулбул репертуаридан ўзбек тилида беш томлик "Булбул тароналари" ва рус тилида "Песня Бульбуля" тўпламлари эълон қилинди.

Олимнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-пре¬зиденти, Тил ва адабиёт инс¬титути Фольклор бўлими мудири ҳамда директори сифатидаги ташкилотчилик фаолияти, шунинг¬дек, жамоат ишларидаги жонбозлиги ҳам соҳада малакали кадрлар тайёрлашда ўзига хос ибрат намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Мухтасар айтганда, кўп қиррали фольклор назариётчиси Тўра Мирзаевнинг ўзбек фольклоршунослиги назарий асосларини белгилаш ва унинг яхлит тарихини яратишдаги, соҳага доир кенг қамровли фундаментал тадқиқотлар, тўпламлар, дарс¬лик ва хрестоматиялар яратишдаги ташкилот¬чилик салоҳияти муҳтарам Президентимиз томонидан юксак эътироф этилгани ва рағбатлантирилгани жонажон юртимизда илм-маърифат нечоғлик улуғ қадрият сифатида эъзозланиб келинаётганлигининг чинакам намойиши бўлди. Бу эътироф вилоятимизда камол топаётган навқирон авлод илм аҳлига қанот бағишлаб, уларни янги илмий довонларга даъват этиши шубҳа¬сиз.

Дармоной ЎРАЕВА, филология фанлари доктори, профессор Шодмон СУЛАЙМОНОВ, филология фанлари номзоди

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.