Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 4 дан: 14.01.2018

Илтижо

Бу юртда боболар изларин кўрдим,

Отамни шу азиз тупроққа бердим.

Оғам мардлигидан керилиб юрдим,

Диёнатли бўлгин, дея ўстирдим —

Сенга диёнатлар омонат, ўғлим!

Асрасин кўнгилнинг ёлғизлигидан,

Ёлғиз от ҳоримас ҳолсизлигидан,

Эр йигит хор бўлар орсизлигидан.

Қўлласин ҳамиша иймон, адолат —

Сенга адолатлар омонат, ўғлим!

Бир тутам чўғ бўлиб яшади онанг,

Бу олов ҳали ҳам унга ҳамоҳанг,

Чорласин сени ҳам уйғоқ бир оҳанг.

Юрт тинчлигин тилаб қилдим ибодат —

Сенга ибодатлар омонат, ўғлим!

Қилсанг гар меҳнатга қилгин қасдма-қасд,

Дадангнинг кетмони занглаган эмас,

Пулгамас, гулларга қилолгин ҳавас.

Ватанга содиқ бўл, айла садоқат —

Сенга садоқатлар омонат, ўғлим!

Махфират АТОЕВА

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.