Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 3 дан: 10.01.2018

"Яшил қалқон" — гармселга қарши ғов

Ёз ўрталарида эсадиган гармсел чўлолди ва унга туташ ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги экин¬ларига салбий таъсир кўрсатади.

Мутахассислар фикрича, бу офат пахта ҳосилдорлигининг 5-7 центнергача паса¬йиб кетишига сабаб бўлади. Вилоятимизнинг иқлим шароити мураккаб қатор туман¬ларида кейинги йилларда давлатга пахта сотиш шартномавий режаси уддаланмаганининг бир жиҳати айни шу билан ҳам боғлиқдир.

Гармсел таъсирини камайтиришда чўл ҳу¬дудларида иқлимни мўъ¬тадиллаштириш ва шамол эрозиясининг олдини олиш ўта долзарб. Шунинг учун ҳам вилоятимизда 2001 йилдан бошлаб, асосан, саксовуллардан иборат "Яшил қалқон"ни барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳа — эни 10 километр, узунлиги 197 километр бўл¬ган, жами 197 минг гектар майдонда чўл шароитига чидамли ана шу кўчатларни экишни кўзда тутган эди.

Гармселдан кўп зарар кўрадиган Ғиждувон, Шофиркон, Пешкў, Ромитан, Жондор ва Қоракўл туманлари ҳудудлари бўйлаб кейинги ўн олти йил мобайнида бюджет маблағлари, ўрмон хўжаликларининг ўзлари ишлаб ¬топган маблағлари, шунингдек, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ажратмалари ҳи¬собига 77,8 минг гектар ¬майдонда ўрмонлар ташкил этилди. Бу жойларда, айниқса, саксовуллар бўй чўзган кенгликларда яхши самара бермоқда.

Лекин молиялаштириш манбалари чеклангани сабаб "Яшил қал¬қон" лойиҳасини амалга ошириш ишлари белгиланган чора-тадбирлар режасидан ортда қолганини ҳам таъкидлаш жоиз. Хуллас, "ўрмон камари"ни тўла барпо этиш учун яна 112,8 минг гектар майдонга саксовул экилиши керак.

Бу муҳим тадбирни жадал амалга ошириш зарур. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 8 июлда қабул қилинган чўл ҳудудларида шамол эрозияси ва ҳаво иқлим ҳароратини мўътадиллаштириш вазифасини бажарувчи "Яшил қалқон"ни барпо этиш ишларини давом эттириш, мавжуд муаммоларни ечиш масаласига қаратилган фармойиши айни шу жиҳатдан муҳим аҳа¬миятга эга.

Ҳужжат ижросини таъ¬¬мин¬лаш доирасида қатор ташкилий тадбирлар бажарилди. Фармойишга мувофиқ тузилган вилоят ишчи комиссияси "Яшил қалқон" учун ажратилган ерларни улар тоифаси бўйича тўла хат¬ловдан ўтказди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят назорат-тафтиш бош¬қармаси ва ўрмон хўжалиги бошқармаси тегишли туман ҳокимликлари билан бир-галикда лойиҳа ҳудудида амалга оширилган хатловда аниқланган ердан ноўрмон фойдаланувчиларнинг ер майдонлари ҳамда уларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқишди. Хатти-ҳаракати қонун талабларига зид бўлган ердан фойдаланувчилар фао¬лиятига чек қўйилди.

Тегишли ҳокимликлар ва Марказий банк вилоят бош бошқармаси, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри¬ бошқармаси, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ўр¬мон хўжалиги бошқармаси воҳада 2017—2021 йилларда Бухоро "Яшил қалқони" ҳимоя қатламини барпо этиш режасини ишлаб чиқишди. Улар бу борадаги дастурда бажарилиши режалаштирилган ишлар учун талаб этиладиган сарф-харажатларни молиялаштириш масаласини ҳо¬мий¬лик ва бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда ҳал қилиш чораларини кўришмоқда.

Хуллас, воҳа иқтисодиёти, қолаверса, экологияси учун ҳаётий аҳамиятга молик "Яшил қалқон"ни барпо этишда катта бурилиш бўлишига асослар етарли.

Кези келганда, айтиш жоиз, ҳозирда мавжуд саксовулзор ўрмонларни асраш, дарахтларнинг қиш фаслида ўтин сифатида кесиб кетилиши, талон-торож қилиниши олдини олиш ҳам долзарб вазифадир. Бу нафақат соҳа мутасаддилари, экологлар, балки, экинзор¬ларини гармселдан тўсувчи "Яшил қалқон"дан манфаатдор фермерлар, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жамоатчилик диққат-эътиборида бўлиши шарт.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.