Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 3 дан: 10.01.2018

Халқ қабулхоналари:

Мурожаатга ҳожат қолмасин!

Ғиждувонлик Дилмурод Музаффаров 1986 йилдан буён ногирон. У бундан ўттиз бир йил муқаддам тумандаги автокорхонада иш пайтида жароҳат олиб, шу кўйга тушган. Ўтган йиллар давомида мазкур корхона ўзининг собиқ ишчисига товон пули тўлаб келди. Лекин жорий йилнинг бир неча ойи мобайнида негадир жабрдийдага компенсация берилмади. Шундан сўнг Д. Музаффаровнинг бормаган жойи, кирмаган эшиги қолмади. Аммо у бу масалада ҳеч кимдан тайинли гап эшит¬га¬ни йўқ. Ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараган айрим ходим¬ларнинг лоқайдлиги оқи¬батида анчагача сарсон бўлди. Шунда "Буктарой" МФЙда яшовчи бу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғиждувон туман Халқ қабулхонасига мурожаат этишга қарор қилди.

Тез орада Д. Музаффаровнинг сўрови мазкур муассаса томонидан ўрганилди. Натижада айни пайтда "33-автокорхона" МЧЖ деб юритиладиган корхона собиқ ходимига 2 миллион тўққиз юз етмиш беш минг сўмлик товон пулини тўлади.

Шунинг баробарида, туман Халқ қабулхонаси имконияти чекланган яна бир фуқаронинг ҳожатини чиқарди. Ғиждувондаги "Зарафшон" МФЙда яшовчи Марат Хамзинга қўлтиқтаёқ олиб берилди.

Ўз вазифасини суиистеъмол қилган баъзи мутасаддиларнинг ноўрин хатти-ҳаракатидан жабр кўриб, сўнг туман Халқ қабулхонасидан нажот топганлар орасида Ҳусан Шамсиддинов ҳам бор. Ҳудуддаги Ф.Хўжаев МФЙда яшовчи бу йигит туман марказидаги Бобур кў¬часида шахсий компьютер клубини ҳали очмай туриб, туман давлат солиқ идорасининг бир неча ходими ўша ерга текширишга боришган. Шунда, улар ёш тадбиркорнинг бундай клуб очиш учун патенти йўқлигини рўкач қилиб, 6 дона компьютерини олиб қўйишган. Кўп ўтмай, тегишли патентни қўлга киритган Ҳусан солиқ идорасига борган. Аммо у ердагилар йигитнинг иши судга оширилганини айтишган. Ҳолбуки, техник жиҳозлар эгасига қайтарилиши керак эди.

Шундан кейин тадбиркорнинг туман Халқ қабулхонасидан ёрдам сўрашдан бошқа иложи қолмади. Қисқа фурсатда Ҳ. Шамсиддиновнинг мурожаати ўрганилиб, ҳақли деб топилди ва йигитга компьютерлари қайтариб берилди.

Биз Ғиждувон туман Халқ қабулхонаси му¬дири Усмон Ҳалимов билан суҳбатлашар¬кан¬миз, юқоридагига ўх¬шаш кўп¬лаб ҳолатлар ҳақида эшитдик. Шунда кўнглимиздан қуйидаги фикрлар ўтди: элга таянч, суянч бўладиган мана шундай муассасаларнинг жойларда ташкил этилгани яхши, албатта. Аммо аҳолини қийнаётган турли муаммоларини ҳал этишга бевосита масъул айрим ташкилот ҳамда муассасалар вакиллари ўз вазифаларига совуққонлик билан қарашмаганида, фуқароларнинг сўнгги чора сифатида ҳудудлардаги Халқ қабулхоналаридан ёрдам сўрашларига ҳожат қол¬мас¬миди?!

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.