Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 3 дан: 10.01.2018

* 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни

Тинчлигимизнинг ишончли ҳимояси

Кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон армияси босқичма-босқич ривожланди. Профессионал тайёргарликка эга, замон талабларига¬ жавоб берадиган, ҳар томонлама яхши таъминланган, давлатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларимизнинг осуда ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қодир Миллий армияга эга бўлдик.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни билан муддатли ҳарбий хизмат 12 ой (олий маълумотли шахслар учун 9 ой) қилиб белгиланиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 ноябрдаги Фармони билан 2009 йилдан бошлаб фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йилига бир марта, яъни февраль-март ойларида чақириш ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни Қуролли Кучлар резервига март-апрель ой¬ларида бўшатиш тартиби жорий этилиши армиядаги шарт-шароитларни янада яхшилаш, қўшинларнинг жанговар, ижтимоий-сиё¬сий тайёргарлигини ошириш имконини берди.

Юртимизда ҳарбий кадрларни танлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари тизимли йўлга қў¬йилган. Қуролли Кучлар академияси, Тошкент олий умум¬қўшин қў¬мондонлик, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик, Самар¬қанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртлари, Тошкент ахборот технологиялари универси¬тетининг махсус ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультет¬лари фаолият юритмоқда. Шунингдек, ҳарбий округлардаги сержантлар тайёрлаш мактабларида ҳарбий мутахассислар тай-ёрланаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Прези¬денти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, олий ўқув юрт¬лари ҳузурида ташкил этилган ҳудудий ва тармоқ педагог кадрлар малакасини ошириш курслари, Қуролли Кучлар махсус моделлаштириш ва симуляция қилиш маркази ҳамда бош¬қа таълим муассасаларида офицерлар ўз малакасини оширмоқдалар.

Миллий қонунчилигимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат турар-жойлари билан таъминлаш, уларни хусусийлаштириш, узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратиш, турар-жойни ижа¬рага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ¬ қатор ҳуқуқий нормалар белгиланган бўлиб, ижроси амалда таъминлаб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига тураржой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига тураржой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби белгиланиб, якунига етган йилда мазкур йўналишда қатор ишлар амалга оширилди.

Мухтасар айтганда, ўтган 26 йиллик давр мобайнида ҳаётга татбиқ этилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз ¬хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишонч¬ли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай тажовуз ҳамда ғаразли уриниш¬ларнинг олдини олишга қодир бўлган, ҳар томонлама таъмин¬ланган, жанговар қобилият ва тайёргар¬ликка эга миллий армиямиз шакллантирилди. Ватан учун хизмат қилиш, ҳар бир йигитнинг қалб амрига, ғурур ва ифтихорига айланди.

Шуҳрат ЗОИРОВ, Бухоро ҳарбий прокурори, адлия подполковниги

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.