Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 2 дан: 06.01.2018

Ҳудудлар тараққиёти йўлида

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар тизими, давлат солиқ инспекция¬сининг жойлардаги раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда аҳоли ¬билан учрашиб, уларни ўйлантираётган муаммолар юзасидан қатор ишларни амалга оширмоқдалар.

Бухоро туманида ҳам ўтган йил мобайнида ҳудудни ижти¬моий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва социал муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш юзасидан йўл харитаси тузилиб, шу асосда муайян ишлар бажарилди.

Хусусан, ногирон ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш масалалари эътибор марказида бўлди.

Туман бўйича рўйхатга олинган 21 нафар ёлғиз кекса, ногирон, ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ҳар ой мунтазам -равишда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Реабилитация техник воситаларига эҳтиёж сезган пенсионер ва ногирон¬ларнинг 13 нафари катталар таянма аравачаси ва бошқа воситалар билан таъминланди.

Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. 2017 йил ноябрь ойида туманда хорижга маҳсулот экспорт қилиш истагида бўлган тадбиркорлар учун ўқув ¬семинари ўтказилди. Унга вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, марказий банк, ¬солиқ ва божхона бошқармалари мутахассислари жалб этилиб, семинар қатнашчилари экспортга доир янгиликлар билан таништирилди.

Ишбилармонлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан саналади. Секторлар томонидан туманда фаолият юритаётган қатор тадбир¬корлик субъектларига кредит маблағларини олишга кўмаклашилди. Жумладан, "Парвина" МЧЖ банкдан олинган 600 миллион сўмлик кредит маблағлар эвазига полиэтилен қоплар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. "Марокко малерко" хусусий корхонаси эса 330 миллион сўм кредит олиб, пардозланган тошлар ишлаб чиқаришни бошлади. ¬"Сифат бўёқ лак сервис" МЧЖ банк¬дан олинган 180 миллион сўмлик кредит маблағини шпаклёвка ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфлади. "Бакен қурилиш" МЧЖ қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун 400 миллион сўм кредит олди. Натижада қўшимча равишда 40 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Қишлоқ хўжалигининг мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва ¬бошқа соҳаларини ривожлантириш борасида секторлар томонидан бажарилаётган ишлар ҳам ижобий натижа бер¬моқда. Олиб борилган кенг кўламли тар¬ғибот ишлари натижасида "Бухоро олтин мевалари" МЧЖ ўз маблағи ҳисобидан боғдорчиликни йўлга қўйишга 820 миллион, "Акмурадвали Абдураҳмон ери" фермер хўжалиги узумчилик учун 200 миллион, "Бухоро беламур" МЧЖ балиқчиликни ривожлантиришга 40 миллион сўм маблағ сарфлади.

Шунингдек, "Бухоро балиқ" МЧЖга 160 миллион сўмлик, "Бухоро темир отлари" МЧЖга 1100 миллион сўмлик кредит олишга кўмаклашилди. "Шерзод Бегзод Бафо" фермер хўжалиги 200 миллион сўм, "Шоҳжаҳон Шуҳрат Омад Барака" хусусий корхонаси 350 миллион сўм кредит олди ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирди. Бунинг самараси ўлароқ ҳудудда юзга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Ижтимоий объектларни қу¬риш, капитал таъмирлаш ишлари борасидаги ишлар ҳам ўз самарасини бермоқда. 2-сонли умумтаълим мактаби реконструкция қилинди. 420 ўринли янги ўқув биноси қурилиб, фойдаланишга топши¬рилди.

Мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида вояга етмаганлар, ёшлар ўрта¬сида ¬профилактика тадбирлари ўтказиляпти. Маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни, таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича туман жамоатчилик назорати гуруҳлари ва фуқаролар йиғинлари Кенгашлари фаолияти ўзаро мувофиқликда ташкил қилинмоқда.

Қа¬ровсиз ва назоратсиз қолган, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ўқувчи-ёшларни аниқлаш бу масалаларни кенг жамоатчилик билан бирга муҳокама қилиб, кескин таъсир чораларини кўриш борасидаги ишлар мунтазамлиги таъминланмоқда.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.