Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 2 дан: 06.01.2018

Рақамли телевидение бу — кенг имкониятлар, дегани

Шу ҳақда сўз борганда, рақамли телевидениенинг аналогли ТВга нисбатан афзалликлари нимада намоён бўлади, деган савол туғилиши табиий. У жуда оз вақт оралиғида ва кам сарф-харажат йўли билан ҳудудларда тар¬қатилаётган телевизион дастурлар сонини кескин ошириш, радиочастота ресурсидан самарали фойдаланиш, тасвир сифатини янада яхшилаш, интерфаол хизматларни жорий қилишда беқиёс имкониятга эга.

Битта узаткич орқали оддий телевизорда битта, рақамли телевидениеда эса 12-18 та¬гача телеканални кўриш мумкин.

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармонига асосан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ ¬билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури"нинг алоҳида бандида 2017 йилнинг 4-чорагида рақамли телевидение учун техник қурилмалар ва асбоб-ускуналарни ўрнатиш ҳамда аҳолини тўлиқ рақамли телевидение дастурлари билан таъминлаш вазифалари белгиланган. Бу омил мамлакатимизда рақамли телевидениега ўтиш борасидаги қатор йиллардан буён олиб борилаётган ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим аҳамият касб этди.

Ҳозирда "Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги ва бевосита раҳбарлиги остида "Ўзбекистон Республикаси ер усти рақамли телевидение тармоғини ривожлантириш" инвестицион лойиҳаси асосида -рақамли телеузаткичларни ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилди.

Ноябрь ойида рақамли телеузаткичларнинг барчаси ўрнатилиб, ишга туширилди ҳамда республика аҳолиси 100 фоиз рақамли телевидение дастурлари билан таъминланди.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида вилоятимизнинг олис, бориш қийин бўлган Жонгелди, Калата, Софрон (Пешкў), Мустақиллик (Ромитан) аҳоли пунктларига ҳам рақамли телевидение сигналлари сунъий йўлдош алоқа тармоғи орқали узатиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлда қабул қи¬линган "Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ерусти аналог телеэшит¬тиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида кўп¬лаб ва¬зифалар қаторида мамла¬катимизда ер усти аналог телеэшитти¬ришларни бос¬қичма-босқич тўхтатиш жадвали тасдиқланган. Унга мувофиқ 2017 йилнинг 15 январидан 5 декабрига ¬(Бухоро вилоятида 2018 йил 15 июнга) қадар аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.

— Бугунги кунда рақамли телевидениеда DVB-T2 стандартли телеузаткичлар ўрнатила бошланди. Унинг аввалги DVB-T стандартидан асосий афзаллиги сигналнинг халақитбардошлилиги ва узатиладиган каналлар сонини 14-18 тагача етказиш мумкинлигидадир, — дейди Бухоро радиотелеузатиш маркази дирек¬тори Неъмат Садиев. — Шу ўринда таъкидлаш керакки, DVB-T стандартидаги рақамли сигналларни қабул қилишга мослаштирилган телевизор ва тюнер қурилмалари DVB-T2 стандартида узатилаётган теледастурларни қабул қила олмайди. Эски ¬авлод телеви¬зорлари ёки DVB-T стандартидаги сигналларни қабул қилишга мослаштирилган телевизордан фойдаланувчилар DVB-T2 стандартидаги рақамли тюнер қурилмасини улаган ҳол¬да қўшимча телеканалларни кўришлари мумкин.

Кези келганда айтиш жоиз, тюнер қурилмани "UzDigital TV" МЧЖнинг яқинда Бухоро шаҳрида очилган савдо офисидан харид қилиш мумкин. У на¬фақат миллий каналларимиз, балки қатор хорижий ¬телекўрсатувларни томоша қилиш имконини беради.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.