Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 2 дан: 06.01.2018

Оила — жамиятнинг бош бўғини

Вилоятимиз ҳудудлари, жумладан, Когон туманида хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, диний маърифат ва маънавий-ах¬лоқий ¬тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари аъзолари ва отинойилардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан маҳалла¬ларда ¬хотин-қизлар ҳаё¬тидаги муаммолар, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, уйда ўтирган аёл¬ларни касаначилик ҳамда тад¬биркорликка жалб қилиш, улар ¬ўр-тасидаги ҳу¬қуқ¬бузарлик ва жи¬ноятларнинг олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида ма-ҳаллалардан намунали оила вакиллари ва кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга ¬кексалар жалб қилинган. Хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида бизнес билан шуғулланиш истаги бор аёллар, ¬коллежни битирган қизлар, уюш¬маган ёшларни жалб қилган ҳолда давра суҳбати ва семинар-тре¬нинглар ўтказилди. 117 нафар ¬аёлга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўл¬га қўйишлари учун имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди.

"Сиёзпоён" ва "Геофизика" маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил қилинган "Аёллар маслаҳат маркази" номи "Оила маслаҳат маркази" тарзида ўзгартирилди ва мутахассислар масаласи қайта кўриб чиқилиб, янги режалар тасдиқ¬ланди. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, тиббиёт бирлашмаси ҳамда турли соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда "Бузғунчи ғоялар йўлига тўсиқ қўяйлик", "Оила мустаҳкам¬лигининг ҳуқуқий кафолати", "Ноқонуний миграция", "Миллий ўзлик ни¬ма?", "Эрта турмуш ва эрта туғруқнинг оқи¬батлари", "Ҳаётдан баҳраманд бў¬линг!", "Аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ¬олдини олиш" мавзуларида "Истиқбол", "Чолоки", "Тунироқ", "Нав¬рўз" ва ¬"Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот тад¬бир¬лари ўтказилди.

— 2017 йилнинг 10 ойи давомида ҳудудда 12 нафар аёл томонидан 15 та жиноят содир этилган, — дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Олия Ачилдиева. — Шундай ишларга мойил ¬аёлларнинг ҳар бирига ма¬ҳалла маслаҳатчилари ва отинойилар бириктирилган. Ички ишлар органлари ҳи¬собида турган аёлларнинг оилавий шароитлари ҳамда вояга етмаган фарзандларининг турмуш тарзи ўр¬га¬нилиб, улар билан суҳбат ўтка¬зил¬моқда. Бу тои¬фа аёлларга ишга ¬жой¬лашиш, ижтимоий-иқтисодий ¬муаммоларини ҳал этишга кў¬маклашиляпти.

Кўрилаётган бу каби чора-тадбирларга қарамасдан, туманда аёллар томонидан 7 марта ўз жонига қасд қилиш ҳолати содир этилган. Уларнинг икки нафари ҳаётдан кўз юмган. Бундай ҳолат¬ларнинг асосий сабаби турмуш ташвишларидан қочиш, енгил-елпи, ҳавойи орзуларга эришолмаслик, уруш-жанжаллар, асосийси, оиладаги носоғлом муҳитдир.

Когон туманида носоғлом ¬муҳитда яшаётган, руҳий из¬тиробни бошидан кечирган 67 нафар шундай аёл ички ишлар ор-ганлари ва хотин-қизлар қўмитасида ҳисобда туради ҳамда улар билан мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

2017 йилда суд ва фуқаролик ҳо¬лати далолатномаларини ёзиш туман бўлимига 62 та оила ажрим масаласида ариза орқали мурожаат қилди. Яраштириш комиссияси ва "Қайноналар кенгаши" саъй-ҳаракатлари билан 48 та оила яраштирилди, ўз навбатида, 52 нафар боланинг тўлиқ оилада камол топишига эришилди.

Эндиликда профилактика иш¬лари савиясини ошириш орқали, Яраштириш комиссия¬лари аралашувига ўрин қолдирмаслик, муаммолар ечимини ¬омонат оила қурилмасидан илгарироқ аниқлаш борасидаги фаолият самарадорлигига эришиш чоралари кўрилмоқда.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.