Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2018

Жонли ижрода — мумтоз наволар

Республикамиз Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ўзбек миллиймақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида диёримизнинг таниқли хонанда ва созан-далари, ансамбллари мамлакатимиз бўйлаб ижодий сафарларга чиқиб, ¬мусиқа ихлосмандларини бебаҳо бойлигимиз ҳисобланган мақом тарона¬ларидан баҳраманд этмоқдалар. Чунончи, Республика бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳузуридаги "Мумтоз" ансамбли Шашмақом таронала¬ридан иборат "Назм ва наво" дас¬турини тайёрлаб, Тошкент, Фарғона ва Самар¬қанд шаҳарларида намойиш этгандан сўнг, вилоятимиз аҳлига маданий хизмат кўрсатиш учун Янги йил байрами арафасида Бухорога ташриф буюрди.

Вилоят мусиқали драма театрида санъат ихлосмандлари эътиборига жонли ижрода ҳавола этилган кон¬церт¬ни ансамбль хонандалари "Рост" мақомининг "Насруллойи" шуъбаси билан бошладилар. Ўзбекистон халқ ҳо¬физи Соҳибжон Ниёзов, республикада хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, "Ниҳол" мукофоти лауреати Шарофиддин Муродов, хушовоз хонандалар ¬Озода Ёрова, Шерзод Раҳматов, Саёҳат ¬Собирова, Маъмуржон Узоқов номидаги республика танлови ғолиби Аббосжон Ғаффоров ва бошқалар Алишер На¬воий, Фузулий, Бобур, Фур¬қат сингари шоирларнинг ўлмас ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқларни маҳорат билан куйлаб, томошабинларни хурсанд этдилар.

Шашмақом ватани ҳисобланган ¬Бухоро санъаткорлари ҳам ушбу "Назм ва наво" концерт дастурида иштирок этдилар. Вилоят Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси ҳузуридаги "Шашмақом" ансамбли халқимиз мусиқий хазинасидан жой олган "Бузрук" мақоми тароналарини нафосат билан куйлаб, бухоролик ҳофизлар аждодларимиздан бизга қолган бу ноёб меросни кўз-қорачиғидек асраб, унга сайқал бераётганларини яна бир бор намо¬йиш қилдилар.

Бундай концертлар халқимизни, хусусан, ёш авлодни мақом санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғуси ҳамда юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтиришга хизмат қилади.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.