Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2018

Вилоят Ёшлар маркази фойдаланишга топширилди

Юртнинг таянчи ва суянчиғи бўлган ёшларнинг ҳар томонлама баркамол вояга етишишлари, билимларни чуқур ўзлаштириши ва касб эгаллаши, ижтимоий фаолликларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан "Камолот" ЁИҲ негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилиши, 30 июнь Ёшлар куни деб белгилангани бу борада алоҳида аҳамият касб этмоқда. Республикамиз раҳбарининг жорий йил 5 июлда қа¬бул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорли¬гини ошириш ва ¬Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонида навқирон авлод камолотига қаратилган янги вазифалар белгилаб берилди. Бу фикр 2017 йил 30 декабрь куни вилоят Ёшлар маркази очили¬шига бағишланган тантанали маросимда таъкидланди.

Вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, кўп сонли ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари О. Тожиев ва бошқалар сўзга чиқди.

Бухоро вилояти аҳолисининг 48 фоизи ёки салкам 900 минг нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Улар том маънода жамиятимизнинг бугуни ва эртаси ҳисобланади. Бу ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳаётда ўз ўрнини топиши, муносиб турмуш кечириши йўлида катта ва самарали ишлар амалга оширилаётир.

Шу ўринда маросимда вилоятда жорий йилнинг ўзидагина кўплаб таълим муассасалари реконструкция қилингани ва мукаммал таъмирлангани, ижтимоий соҳа объектлари барпо этилгани, юзлаб ёш оилаларнинг уй-жой шароити яхшилангани, жумладан, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашаётган, турли соҳаларда ташаббускорлиги билан ўрнак кўрсатаётган ёшлар оилаларининг 96 нафарига Бухоро ва Когон шаҳарларида қурилган "Ёшлар уйлари" квартиралари калити топширилгани тилга олинди.

Тадбирда Ёшлар марказининг фойдаланишга топширилиши нав¬қирон авлод вакиллари учун Янги йил арафасида муносиб совға эканлиги таъкидланди.

Кейинги йилларда фойдаланиш талабларига жавоб бермай қолган собиқ Маданият саройининг катта маблағ эвазига мукаммал таъмирланиб, Ёшлар марказига айлантирилган уч қаватли йирик биноси мутлақо замонавий қиёфа касб этди. Эндиликда бу ерда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Бухоро вилоят кенгаши ҳам фаолият кўрсатади. Бинода замонавий талабларга мос жиҳозланган 808 ўринли томошалар зали ва 280 ўринли кино зали ёшлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш учун кенг имкониятларга эга.

Масканда инглиз, рус тилини ўрганиш, шахмат-шашка, стол тенниси, ёш актёрлар, қизларни оилага тайёрлаш, ёшлар туризми, мактабгача таълим, инклюзив таълим, тасвирий санъат, тикувчилик каби 20дан зиёд тўгараклар, руҳшунос-маслаҳат маркази фаолият кўрсатади.

— Бугунги ёшлар нафақат муайян касбни эгаллабгина қолмай, қизиқувчан, дунёқараши кенг бўлиши керак, — дейди Бухоро банк коллежининг иккинчи босқич ўқувчиси Азима Муҳамадиева. — Мен бадиий ижод билан ҳам шуғулланаман. Чет тилига қизиқишим катта. Шу боис дарсдан сўнг Ёшлар марказидаги инглиз тили тўгараги маш¬ғулотларига қатнашмоқчиман. Яна муҳим жиҳати, марказдаги бой китоб фондига эга кутубхона биз, ёшлар учун маънавий хазинага айланади.

Бугунги кунда жамиятнинг ривожланиши ахборот-коммуникация технологиялари билан ҳам жуда боғлиқ. Ёшлар масканида бу соҳа қизиқувчилари учун кенг шароитлар кўзда тутилган.

— 40 та компьютер билан жиҳозланган вебдизайн ва АРМ марказида, — дейди ушбу марказ раҳбари, Ёшлар иттифоқининг Бухоро муҳандислик-технология институти бошланғич ташкилоти раиси Озод Юллиев. — ёшларнинг интернет маданияти ва хавфсизлигига оид дунё¬қарашларини шакллантиришга кўмаклашилади. Бундан ташқари улар бу ерда, техника ва технологиялар бўйича ишланмаларни дас¬турлашни ўрганишади.

Маросимда Президент совғаси сифатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига "Жентра" русумли замонавий енгил автомашина калити топширилди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.