Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2018

Антиқа анъаналар

Янги йил барчамиз учун энг ёқимли ва ку¬тилган байрамлардан са¬налади. Уни ҳамма ўз хоҳишича нишонлайди. Аммо баъзи бир давлатларда Янги йил арафасида ажойиб урф-одатларни кўриш мумкин.

Қўнғироқлар овози остида кулиш

31 декабрнинг ярим тунида Япониянинг барча ибодатхоналарида қўнғироқлар бонг уради. Қизиғи, уларнинг овозлари 108 марта янграйди. Таъкидланишича, буддизмда инсонлар 108 та хато қилади ва айнан Янги йил кечаси янграйдиган қўнғироқ овози — гуноҳлардан фориғ бўлишнинг энг яхши йўли. Бунинг учун эса ҳамма кулиши керак. Афсоналарга кўра, янги йилни кулгу билан кутиб олиш кейинги кунларнинг омадли ўтишига ёрдам берар экан.

Қўғирчоқ қўриқчи

Колумбия ва Эквадор урф-одатларида ҳам олов асосий ўринлардан бирини эгаллайди. У ерларда эски кийимлар кийдирилган, сомонлардан ясалган қўриқчини гулханда ёқиш одат тусига кирган. Одамлар шу йўл билан эски дилхираликларни унутишади. Панамада эса қўриқчини кераксиз нарсалардан эмас, балки қимматбаҳо буюмлардан ясашади ва уларни ўзлари ёмон кўрадиган инсоннинг қиёфасига ўхшатишади. Бу билан улар эски йилда ёмон кўрган инсонини янги йилда кўришни истамаслигини билдиради.

Ёмон руҳлар

Шотландия ўзининг алоҳида "Хогмани" деган кунига эга, у эски йилнинг охирги куни ҳисобланади. Бу куннинг рамзи олов бўлиб, шотландияликларнинг сўзларига кўра, у ёмон руҳларни ҳайдашга ёрдам берувчи энг самарали восита экан. Шу куни мамлакатнинг деярли ҳар бир гўшасида гулханлар ёқилади. Уйда эса барча шам атрофида янги йилни кутиб олади.

Анорлар улоқтириш

Буни қарангки, греклар Янги йил кечаси идиш-товоқ эмас, анорларни отишар экан. Бу эса уларга кейинги йилда омад кулиб боқишидан дарак беради. Бундан ташқари, яна бир ноодатий анъана бўлиб, бунда улар пиширилган пирог ичига танга беркитиб қўйишади. Кўриниб турибдики, ўша тангани топган инсон бахтли ва омадли бўлади.

Ёруғлик қироличаси

Швециядаги бу анъана биз сизга айтаётган одатлардан унчалик ҳам фарқ қилмайди. 31 декабрь Лючи куни ҳисобланиб, лючилар Скандинавиянинг қоронғу тун¬ларини нурлар билан ёри¬тувчи афсонавий қаҳрамонлар саналади. Ҳозирда эса ҳар бир болакай шу афсонавий қаҳрамонга айланиши мумкин. Улар узун оқ кўйлак ва бошига чироқлар ўрнатилган тож ки¬йиб олишади. Катталар ўртасида бу тожни ки¬йиш учун ҳақиқий мусобақа бўлиб ўтади. Танлов ҳаққоний тарзда бўлиб, овоз бериш йўли билан аниқланади ва якунда ғолиб барча телеканалларда эълон қилинади.

Карнавалга қизил

кўйлак билан

Иссиқ Бразилияда янги йилни карнаваллар билан кутиб олиш яхши анъанага айланган. Чиройли ва бежирим кўйлаклар, бир-бирини такрорламас янги йил қиёфалари Бразилия карнавалларининг ажралмас бўлаги саналади. Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, агар сиз ёрқин қизил рангли кўйлак кийсангиз, янги йилда бахтли бўласиз, агар оқ кийим кийсангиз, жуда ҳам кўп пул топишингиз мумкин экан.

Интернет материаллари асосида "Бухоронома" мухбири Дилдора ИБРОҲИМОВА тайёрлади

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.