Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2018

Янги йил — яхши йил бўлсин

Ўтган 2017 йил мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида катта ўзгаришларга бой бўлганлиги билан эсда қолмоқда. Жамиятдаги янгиланиш, халқ хўжалигидаги чуқур ва кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилаётир. Шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қувонарли янгиланишлар кўзга ташланмоқда.

Юртбошимиз эътибори ва ташаббуси билан соҳада таркибий ўз¬гаришларга киришилдики, бунинг бошланиши хайрли бўлди. Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунининг белгилангани ҳамда байрам сифатида катта тантана қилинишининг ўзиёқ аг-росаноат мажмуи ходимлари учун ажойиб совға бўлди.

Байрам арафасида эса Президентимизнинг Фармонига асосан соҳа ил¬ғорлари қаторида менга давлатимизнинг юксак мукофоти — "Дўстлик" орденининг берилиши камтарона меҳнатларимнинг юксак баҳоси бўлди. Бошим осмонга етди. 33 йиллик меҳнат тажрибасига эга мутахассис сифатида бугунги эътибор ва рағбатни авваллари ҳис этмаган эдим.

Мен раҳбарлик қилаётган аҳил жамоа Вобкент, Пешкў, Ромитан ва қисман Ғиждувон туманларининг қирқ минг гектардан ортиқ ерларига оби-ҳаёт етказиб бериш билан шуғул¬ланади. Биз, мироблар қишин-ёзин, туну кун меҳнат қилмасак, эл -дастурхони тўкин бўл¬майди.

Ёз чилласи ва қиш қаҳратонида талабга мувофиқ ҳажмдаги сувни етказиб бериш масъулиятли вазифа. Биз шу шарафли ишни уддалаётганимиздан, мўл-кўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ҳиссамиз қўшилаётганидан фахрланамиз.

"Вобкентдарё" каналидаги сув ўтказиш иншоотлари ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари бошида ўрна¬тилган бўлиб, бугунги талабларга жавоб беролмай қоляпти. Кириб келаётган 2018 йилда барча гидроиншоот ва қурилмалар тўла реконструкция қилиниши кўзда тутилмоқда. Замо¬навий технологиялар асосида барпо этиладиган бу гидроиншоотлар энг буюк неъмат ҳисобланган сувни тежаш, сифатли сақлаш ва ўта юқори даражадаги аниқликда ўтказиш имконини беради. Бу билан сув таъминотини яхшилаш, унинг барча ҳудудларга бирдай етиб бориши учун шароит яратилади.

Катта орзу-умидлар билан қарши олаётганимиз — 2018 йил бутун халқимиз ҳаётига бугунгидан-да кўпроқ фаровонлик олиб келсин. Ҳар биримизнинг хонадонимиз ва ҳаётимизга шодлик, бахт ва қувонч бахш этсин.

Шамсиддин ЮСУПОВ, "Хархўр-Дуоба" ирригация тизими бошқармасининг "Вобкентдарё" канали бошлиғи, "Дўстлик" ордени соҳиби

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.