Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2018

Воҳамизда байрам шукуҳи

Вилоятимизнинг маданият ва истироҳат боғлари, таълим муассасалари, маҳаллалар, хонадонларда Янги йил шодиёналари давом этмоқда. Кўчалар, хиёбонлар байрамона қиёфа касб этган, камалакранг чироқлар ёғдусидан ял-ял товланган арчалар атрофида шодон қий¬қириб, Қорбобо Қорқиз билан суҳбатлашаётган болалар шодлиги дилларга қувонч бағишлайди. Янги орзу, янги умидлар билан Янги йилни қаршилайсан.

Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлашга ви¬лоя¬тимизда қизғин тайёргарлик кўрилди. Туман ва шаҳарлардаги марказий хиёбонлар, майдонларда байрам арчалари ўрнатилиб, безатилди.

Шу кунларда арча атрофида ташкил этилаётган театрлаштирилган томошалар, болаларбоп концерт дастурлари нафақат жажжи ўғил-қизларнинг, балки, катталарнинг ҳам қувончига қувонч қўшмоқда.

Байрам тантаналари Бухоро шаҳридаги Мухтор Ашрафий ¬хиёбони, "Семурғ" спорт комплекси, Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар майдони, Ҳақиқат кўчаси ва Арк қалъаси олдидаги майдонда бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларда Абу Али ибн Сино, "Замондош", Бобур, Рудакий номли маданият ва аҳоли дам олиш марказлари бадиий ҳаваскорлари, "Бухоро юлдузлари" дорбозлари, "Лаъли" эстрада ва цирк гуруҳи, "Моҳи Ситора", "Нозанин" фольклор-этнографик халқ жамоалари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва таълим муассасалари томонидан тайёрланган мусиқий ҳамда театрлаштирилган чиқишлар намойиш этилмоқда.

— Янги йил байрами барчамиз орзиқиб кутадиган севимли байрам, — дейди тадбирда иштирок этаётган вилоят Баркамол авлод болалар маркази тўгарак аъзоси Рухшона Рус¬тамова. — Бу байрамда ҳамма бир-бирига совға улашади. Биз ҳам томошабинларни ўзимиз тайёрлаган чиройли рақслар билан хурсанд қилдик.

Бухоро шаҳридаги "Семурғ" спорт комплексида байрам ¬шодиёналари давом этмоқда. Бино марказига ўрнатилган кўркам арча юзлаб ўйинчоқлар, ¬чироқлар билан безатилган. Янги йил байрамига бағишланган театрлаштирилган-мусиқий тадбирлар аҳолига кўтаринки кайфият бағишламоқда.

— Янги йил болажонлар учун унутилмас байрам, — дейди бу ерга ташриф буюрган меҳмонлардан бири Дилшод Турдиев. — Оила аъзоларимиз билан шаҳримиз хиёбонларида ташкил этилган тадбирларни маза қилиб томоша қиляпмиз. Фарзандларим Маликахон ва Шоҳжаҳон йил давомида интиқиб кутган Қорбобо, Қорқиз билан учрашганида ниҳоятда севинишди. Тинч ва фаровон юртга ана шундай байрамлар ярашади.

Ҳақиқат кўчасидаги шодиёналарда Бухоро давлат университети ва тиббиёт инс¬титути талабаларининг саҳна кўринишлари, Бухоро шаҳридаги 31- ва 23-мактаблар ўқувчиларининг қувноқ қўшиқ ва рақслари болажонларга бир олам шодлик бағишлади.

Байрам томошалари 2018 йилнинг 10 январигача, яъни ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари ниҳоясига етгунча давом этади.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.