Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2018

* 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили * Сарҳисоб

Ишбилармонликнинг масъулияти катта

Шу кунларда турли касб-кор эгалари даврасидами ёки дўстларнинг ўзаро гурунгларидами, гап Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига бевосита ёки билвосита боғланади. Негаки, унда давлатимиз раҳбари янги йилга берилган номдан келиб чиқиб, юртни фаровон этиш борасида барчага дахлдор бўлган вазифалар, уларни ҳал этиш йўллари ҳақида куюнчаклик билан сўз юритди.

Мурожаатнома билан танишар эканман, тадбиркор сифатида соҳамиз вакиллари зиммасида ниҳоятда катта масъулият турганлигини яна бир бор ҳис этдим. Унда фаол тадбиркорлик деган тушунчага изоҳ берилар экан, бизнес фаолиятини, инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналиш эканлиги таъкидланди.

Ҳа, бугунги кунда тадбиркор рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қў¬йиши учун замонавий технологияларга таяниши керак. Ана шундай иш тутишни бозорнинг ўзи тақозо этмоқда. Тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонамиз барқарор ривожланмоқда. Тайёрланаётган маҳсулотимиз сифати ҳам ошиб бораётир.

Ишлаб чиқарилаётган бўз ва тайёр матоларимизга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб катта. Якунланган йилда экспортимиз 740 минг АҚШ долларини ташкил этди. Аммо биз бу билан чекланиб қолмаймиз.

Корхонамизни кенгайтириш режалари ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, жорий йилда банк кредити ва ўз маблағимиз ҳисобига цехларимиз қиймати 357 минг АҚШ долларига тенг янада замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланади. Маҳсулот рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қиладиган бу лойиҳа туфайли иш ўринлари 53 тага кўпайиб, 105 тага етади, даромадимиз ҳам ошади.

Кези келганда таъкидлаш керак, эришаётган муваффақиятларимизда давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ва яратилаётган қулайликлар муҳим омил бўлмоқда.

Шу ўринда айрим мисолларни келтириш жоиз. Ташқи бозордан тушаётган валютанинг ҳаммаси ўз ҳисобимизда қолдириляпти. Яна бир муҳим жиҳат, маҳсулот ҳажмида экспорт улуши 30 фоиздан юқорилиги боис белгиланган ягона солиқнинг ярминигина тўлаймиз. Шу ҳисобдан 2017 йилда қўшимча 200 миллион сўм маблағга эга бўлдик. Имтиёзлар туфайли корхона ҳамёнида қоладиган маблағ ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва жамоа моддий манфаатдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Дилшод БОБОЖОНОВ, Бухоро шаҳридаги "Камалак Шабнам Текс" масъулияти чекланган жамияти раҳбари

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.