Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 103 дан: 23.12.2017

* Фармон ва ижро

Шошилинч тиббий хизмат — янги босқичда

Юртимизда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хизмат сифатини оширишда катта самараларни бермоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 мартда қабул қилинган "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Ушбу Фармон ижроси доирасида вилоятимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали раҳбари Мажид КЕНЖАЕВ мухбиримиз билан бўлган суҳбатда қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Президентимиз томонидан қабул қилинган соҳага оид муҳим ҳужжатлар шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги ислоҳотларни давр талаби ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейди суҳбатдошимиз. — Шу маънода, филиалимизда Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган буйруқларнинг ¬мазмун-моҳиятини вилоятдаги барча тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати ходимларига етказиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)га чиқиб, кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Вилоятимизда 1 845 000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 2017 йил бошида куну тун фаолият кўрсатадиган тез тиббий ёрдам бригадалари сони 112 тани ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 119 тага етди. Тез тиббий ёрдам хизматидаги врачлар сони 40 нафарга, ўрта тиббиёт ходимлари сони 201 нафарга ошди. Тасдиқланган режа асосида тиббий ходимларнинг малака ошириши учун зарур шароитлар яратилди.

Соҳани бирламчи тиббий санитария хизмати билан интеграция қилиш, чақириқларда кечикишлар сонини камайтириш мақсадида оилавий поликлиникалар таркибида тез тиббий ёрдам бригадалари навбатчилиги ташкил этилди.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали орқали сотиб олиниши йўлга қўйилди. Бу мақсадлар учун ажратилган пул маблағлари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидан олиниб, РШТЁИМ Бухоро филиалида янгидан очилган алоҳида ҳисоб рақамига кўчирилди ва таъминот тўлиқ марказлаштирилди.

Тез тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатишни яхшилаш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига қарашли барча тез тиббий ёрдам автомашиналари ва ҳайдовчилари соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги автокорхона тасарруфига ўтказилди. Ёнилғи ва мойлаш маҳсулотлари таъминоти марказлаштирилди ҳамда бу мақсадларга ажратилган маблағ миқдори 2016 йилга нисбатан 48 фоизга ошди. 66 та ихтисослаштирилган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди.

Дори-дармонларга ажратилган маблағ миқдори 2016 йилда 343 миллион сўмни ташкил қилган бўл¬са, жорий йилда бу миқдор 738 миллион сўмга етказилди. 2016 йилда вилоят кесимида дори воситаларига ажратилган пул миқдори битта чақириққа ўртача 750 сўмни ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 1800 сўмдан ортиқ миқдорга етди.

Дорихоналар фаолиятини кенгайтириш борасида ҳам филиалда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, вилоят тез тиббий ёрдам хизмати учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни сақлаш мақсадида меъёрий талабларга жавоб берадиган хона ажратилиб, алоҳида провизор, ҳисобчи ва бош¬қа штатлар ташкил этилди. Тез тиббий ёрдам бригадаларини радиоалоқа воситалари (рация) ва "GPS" мониторинг тизими билан таъминлаш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

2016 йилнинг 11 ойи мобайнида кечикиб кўрсатилган тиббий хизматлар сони 5784 тани ташкил этган бўлса, кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йил 11 ойида бу кўрсаткич 3241 тага қисқарди.

Бу ўзгаришларнинг барчаси соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, аҳолининг тиббиёт тизимига ишончини ошириш, халқимизнинг розилигига эришишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

"Бухоронома" мухбири Дилдора ИБРОҲИМОВА суҳбатлашди

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.