Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 103 дан: 23.12.2017

* Томорқа хўжалиги ва ислоҳотлар

Отбозорликлар тажрибаси оммалаштирилади

Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги дунёнинг глобал муаммоларидан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Аммо бу борада мамлакатимизда қатор саъй-ҳаракатлар, тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқдаки, пировардида халқимиз дастурхонини янада тўкин қилиш, нафақат ички, балки ташқи бозорни серқуёш ўлкамиз тупроғида етиштирилган турфа ноз-неъматлар билан тўлдиришда муайян ютуқларга эришилмоқда. Томорқа хўжалигидан оқилона фойдаланиш хусусида гап борганда, вилоят марказидаги "Отбозор" МФЙ деҳқон-миришкорларининг тажрибаси таҳсинга лойиқ. Сабаби, ҳудуддаги Рухшобод, Бозорчааюб, Сув¬обод, Калтарабод, Малахтеза, Маҳалишехон, Ғурбунча, Бешкаппа, Сарибозор каби ўндан ортиқ қишлоқда истиқомат қилаётган 9200 нафар аҳолининг куз-қиш даврида экиб фойдаланаётган иссиқхонаси майдони 73 гектардан ошиқроқ. Уларда сархил сабзавот маҳсулотлари — помидор, бодринг, саримсоқпиёз ва кўкатлар, қолаверса, лимон, апельсин, мандарин каби цитрус мевалар етиштириш маданияти шаклланган. Шунинг учун ҳам ¬¬куз-қиш мавсумида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, иссиқхоналарда иси¬тиш воситалари, яъни табиий газ ёки кўмирсиз ҳосил етиштириш амалиётига бағишланган кўргазмали семинар мазкур ҳудудда ўтказилди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, деҳқон-фермер хўжаликлари раҳбарлари, 500 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этган мазкур семинарни вилоят ҳокими Ў. Барноев олиб борди. Амалий кўргазмали тадбирда отбозорлик деҳқон-миришкорлар, боғбону соҳибкорларнинг томорқачилик борасида тўплаган бой тажрибаси атрофлича ўрганилди.

— Семинар қатнашчилари ҳозирда 116 та хонадонда бўлиб, уларнинг аксариятида иссиқхона ташкил этган ¬Бозорчааюб аҳоли пунктидаги ўнга яқин хўжаликнинг деҳқончилиги, куз-қиш мавсу¬мида ҳосил етиштириш агротехникаси билан яқиндан танишдилар, томорқадан йилида 4 маротабагача ҳосил етиштираётган томорқа эгаларининг тажрибасини ўргандилар, — дейди "Отбозор" МФЙ раиси Ўлмас Ҳусенов. — Улар Ўзбакон, Сувобод, Малахтеза, Марғоси каби аҳоли пунктларидаги, ҳар бири 20 сотих ерда иссиқхона яратиб, ўз маҳсулоти билан ички бозорни тўлдираётган Жамол Қаҳҳоров, Ҳусен Шарипов, Амин Ҳомидов, Самандар Йўлдошев сингари миришкорлар иш услубидан бохабар бўлдилар.

Томорқа деҳқончилигини кенгайтириш туфайли қўшимча иш ўринларини очган, маҳсулоти билан хориж бозорларига чиқиш салоҳиятига эга хўжаликлар имкониятлари эътироф этилди. Бир сўз билан айтганда, отбозорликлар иш услубини вилоятда кенг оммалаштириш талаби қўйилди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.