Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 103 дан: 23.12.2017

Санъат арбоблари билан учрашув

Яқинда коллежимизда унинг бундан 53 йил илгариги битирувчилари — композитор ва дирижёр, Абдулла Қодирий номидаги республика Давлат мукофоти лауреати Мустафо Бафоев, атоқли ¬мусиқашунос, Ўзбекистон ва ¬Қорақалпоғистон Республикалари санъат арбоби, профессор Отаназар Матёқубов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда билим масканимиз ўқувчилари, вилоятдаги қатор Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчилари иштирок этди.

Учрашувда Мустафо Бафоев ва Отаназар Матёқубов Бухорода ¬таълим олган йиллари ҳаётларида муҳим из қолдиргани, ўша давр хотиралари ҳамда устозлари ҳақида гапириб беришди. Меҳмонларнинг санъат соҳасидаги фаолиятлари, ўз ижодларига мансуб мусиқашунослик ва мусиқа асарлари мазмун-моҳияти, уларнинг яратилиш тарихига оид ҳикоялари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Икки ижодкор ҳам Бухоро мавзусига кўп мурожаат қилган. Шу ўринда Мустафо Бафоев томонидан яратилган "Бухорои шариф" симфония-операси, "Бухоронома" ораториясини тилга олиш мумкин. Бастакор айни пайтда ўз юртига бағишлаб яна бир мусиқий асар (шоир Шодмон Сулаймон достони асосида) "Етти пир" ораторияси устида ҳам иш олиб бормоқда.

Учрашув якунида коллеж ўқувчилари ўзбек миллий мақомлари намуналари ҳамда Мус¬тафо Бафоев томонидан басталанган куй ва қўшиқлардан иборат концерт дас¬турини намойиш қилишди.

Дониёр НЕЪМАТОВ, Бухоро санъат коллежи директори

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.