Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 103 дан: 23.12.2017

Нуронийларга туҳфа

Когон шаҳри марказидаги Темирйўлчилар истироҳат ва дам олиш боғида "Нуронийлар маскани"фойдаланишга топширилди.

Объектнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ва шаҳар давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси дои-расида бунёд этилган маскан шаҳар кексаларига кўрсатилаётган яна бир ғамхўрлик бўлди, деб таъкидланди маросимда.

"Нуронийлар маскани"да фахрийлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, улар бу ерда бир пиёла чой устида суҳбат қурибгина қолмай, дам олишлари, шахмат-шашка ўйнашлари, спорт залида соғломлаштириш машғулотлари билан шуғулланишлари, саломатликларини назоратдан ўтказишлари мумкин. Маскандаги бой китоб фондига эга кутубхона ҳам ўзига хос. Бу ерда нуронийлар бадиий-сиёсий асарларни мутолаа қилиш билан бирга, китоб¬ларнинг электрон вариантларидан ҳам фойдаланадилар.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.