Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 103 дан: 23.12.2017

"Маҳалла — менинг тақдиримда"

"...Ватан! Нима ўзи у? Киндик қоним тўкилган, ҳали ўзим кимлигимни билмасимданоқ мени азиз қилган тупроқми? Ёки илк бор қулоғимга чалинган ва шу ондаёқ меҳр тафтини бахш этган онам алласими?! Илм даргоҳимиз, маҳалламиз, бағрикенг ва файзли қишлоғимми?! Ватан, сен менинг кўз очиб кўрган кошонам, жажжи оёқчаларим билан илк қадамларимни қўйган заминимсан. Йўқ, сенинг таърифингни бир сўз ё бирор ташбеҳ билан ифодалай олмайман. Сени фақат қалб билан, юрак билан ҳис қилиш мумкин".

Юрак торларини чертувчи бу сўзлар Когон туманидаги "Ниёз¬ҳожи" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, ¬1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Меҳринисо Олимованинг "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танлови вилоят босқичи учун ёзган иншосидан олинди.

Вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг вилоят босқичида маҳаллалараро ва туман (шаҳар) босқичларидан сараланган 13 та жамоа маҳалла ҳаёти ва тарихи, миллий ғоя, маънавият асослари ва бошқа тушунчалар доирасида ўз билим, кўникмаларини намойиш этдилар.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ў. Барноев иштирокчиларни қутлаб, танлов ишига омад тилади.

Танловнинг "Маҳалла — менинг тақдиримда" деб номланган би¬ринчи шартида иштирокчилар 5 дақиқа ичида ўз маҳаллалари ҳақида, ёшларнинг жисмонан соғ¬лом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлод бўлиб вояга етишларида маҳалланинг ўрни, "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлигининг аҳа¬мияти тўғрисидаги тақдимотни слайдлар асосида, ижодий ёндашган ҳолда намойиш этган бўлишса, иккинчи шартда маҳалла фаолияти, соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда маънавиятга оид билимлари савол-жавоб тарзида синовдан ўтказилди.

Учинчи шартда "Маҳалла — менинг тақдиримда" мавзусида ёзилган иншолар баҳоланди.

— Очиғини айтганда, бу танлов ҳакамлар учун ҳам бир синов бўлди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раи¬си, ҳакамлар ҳайъати раиси А.Ғуломов. — Сабаби, барча жамоалар танловда юқори даражада иштирок этишди. Ўрта мактабларнинг 9-10-синфлари, касб-ҳунар коллежлари, ¬академик лицейларнинг 1-2-босқичлари ўқувчиларининг маҳалла ¬фаолияти ҳақида мутахассис даражасида билимга эгалиги, теварак-атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни теран баҳолай олиши, ҳуқуқий саводхонлиги юқорилигини кўриб, юртимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳслар якунида Жондор туманидаги "Работ" маҳалла фуқаролар йиғинининг "Билимдон" жамоаси ғолиб деб топилди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Олот тумани "Ёшботир" маҳалласининг "Истиқлол" ҳамда Бухоро шаҳри Абдулхолиқ Ғиждувоний маҳалла фуқаролар йиғинининг "Лочинлар" жамоаси ёшларига насиб этди.

Акбар РУСТАМОВ

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.