Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 103 дан: 23.12.2017

* Ўзингни, ўз уйингни, ўз юртингни ўзинг асра!

Байрам беталафот ўтсин

Янги йил шодиёнасининг файзи ва таровати ўзгача. Безатилган арча атрофидаги ўйин-кулги, айниқса, болажонларимизнинг қувнаб-яйраши ҳар биримизга олам-олам завқ бағишлайди. Аммо айни байрам кунлари кайфиятни бузадиган бир ҳолат борки, фаҳмлаганингиздек, бу чор-атрофда қулоқни қоматга келтириб "пақиллайдиган" хавфли ўйинчоқ — пиротехника воситаларидир. Арзимас бўлиб кў¬¬ринган ана шу матоҳ шириндан-шакар болажонларимиз, ҳатто баъзи эрмакка ўч катталарнинг ҳам саломатлигига таҳдид солаётгани, ¬айримларини бир умрга майиб-мажруҳ қилиб қўя¬ётгани, минг афсуски, ҳақиқат. Пиротехника воситалари муомаласининг олдини олиш, сотиш ва ишлатиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар қонун йўли билан тақиқлангани кўпчилигимизга маълум.

— Бу борада республика Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиро-техника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир ¬қў¬шимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ республика Ички ишлар вазирлигининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, — дейди вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош¬қармаси катта инспектори, майор Бахшулло Ярашев. — Жорий йил 1 ноябридан бошлаб бошқарма ҳузурида махсус штаб ташкил этилди ва ўтаётган икки ой давомида пиротехника воситалари мума¬ласининг олдини ол¬и¬ш¬¬¬¬¬¬¬¬га қаратилган 4 мингдан зиёд рейд тадбири уюштирилди. Ромитан, Олот, Қоровулбозор, Ғиждувон каби чегара ҳу¬дудлари, қолаверса, гавжум бозорлар, савдо мажмуалари, умумий овқатланиш -шохобчалари ва жа¬моат жойларида назорат кучайтирилди. Ҳудудида пиротехника во¬ситалари муомаласи ва ишлатилишига йўл қўймаслик хусусида 1300 дан ортиқ кор¬хона-таш¬ки¬лот, меҳнат ¬жа¬моବ¬¬¬л¬¬ари мутасадди¬лар謬¬¬¬¬дан¬¬ тилхат олинди.

Албатта, саъй-ҳаракатлар беиз кетмайди. Бироқ шу йил 3 декабрь куни Бухоро шаҳрининг А. Жомий кўчасидаги 31-ўрта умумтаълим мактаби олдидан ўтаётган ходимлар тушдан кейин болакайларнинг "пақилдоқ" ўй¬наётгани устидан чиқишди. Аён бўлишича, Ғиждувон туманидан шаҳардаги қариндошлариникига меҳмонга келган ¬А. Бобоқулов "Трения" ёзувли 33 дона пиротехника воситасини катта кўчада намойишкорона синаб кўраётган экан. А. Бобоқуловнинг тартиббузарлигига тааллуқли ҳужжатлар Ғиждувон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги воя¬га етмаганлар билан ишлаш комиссиясига тақдим этилди.

Асосийси, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хавф¬ли ўйинчоқ билан боғлиқ ҳолатлар сони кескин ка¬ма¬йишига эришилган. Ҳо¬кимликлар ва корхо¬на-ташкилот мутасад¬ди¬ларига ўнга яқин тақ¬димнома киритилгани — бу ¬борада эҳтиёт чоралари кучайтирилганидан далолат. Бироқ муаммога фақат ички ишлар ходимлари масъул дейиш ҳам нотўғри. Аввало, оилада тартиб-интизом ўрнатилиши, байрам кунлари хавф-хатардан холи муҳит, ҳақиқий байрам кайфияти яратилишига ота-она, катталар ҳам бевосита масъул эканликларини унутмайлик.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.