Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 103 дан: 23.12.2017

Божхона хизматида янги қулайлик

2017 йилнинг 11 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 814-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси халқ¬аро аэропортларида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда "яшил ва қизил йўлак" тизими жорий қилинмоқда.

Икки йўлакли тизимдан барча жисмоний шахслар фойдаланиш ҳу¬қуқига эга.

Ушбу йўлаклар тизим фаолиятини яхшилашда ўзига хос аҳамият касб этади.

Улар бир-биридан олиб ўтилаётган товарларни декларациялаш тури орқали фарқланади. "Яшил йўлак" орқали ҳаракатланаётган йўловчи товар ва валюта бойликларини оғзаки, "қизил йўлак" ор¬қали эса ёзма тартибда декларациялайди.

"Яшил йўлак"дан жисмоний шахс¬лар нотижорат мақсадда фақатгина Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган товар ва валюта бойликлари, хусусан, олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланмаган товарлар, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошмайдиган товарлар, ёзма декларациялаш талаб этмайдиган ҳамда олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий вал¬ютаси ҳамда хорижий валю¬танинг чекланган нормалари миқдоридаги маблағларни олиб ўтишлари мумкин.

"Яшил йўлак" орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишида улар багажларининг умумий оғирлиги бўйича божхона органларида чеклов йўқ, бироқ олиб ўтилаётган товар нотижорат мақсадида ва олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланмаган товарлар ҳамда қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошмайдиган бўлиши лозим.

Жисмоний шахслар "қизил йўлак" орқали ҳаракатланишида бир неча турдаги товар ва валюта бойликларини ёзма декларациялашлари лозим бўлади. Булар қаторига олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган товарлар, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошадиган товарлар (Мисол учун, ҳозирда амалда бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра, 2 литр¬дан ортиқ алкоголь маҳсулотлари, 10 қутидан ортиқ тамаки маҳсулоти, 30 грамдан ортиқ заргарлик буюмларини олиб ўтаётган шахслар "қизил йўлак" орқали ҳаракатланиш чоғида божсиз олиб ўтиш нормасидан ошадиган товар-моддий бойликларни дек¬лара¬цияда қайд этадилар), шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва нақд хорижий валюталар киритилган.

Агар ортиқча товарлар "яшил йў¬лак" орқали олиб ўтилса, жисмоний шахснинг "яшил йўлак"дан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона ор¬ганига мазкур шахснинг ёзма декларациялаштириладиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади.

"Яшил йўлак" орқали ўтадиган шахсда олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан, шунингдек, ёзма декларация¬лаш¬тири¬ладиган Ўзбекис¬тон Республикасининг нақд миллий валютаси ва нақд хорижий валютадаги олиб кириш ҳамда олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормасидан ортадиган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

"Қизил йўлак" орқали ўтадиган жисмоний шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, ёзма равишда декларацияланиши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Божхона тизимининг бу каби тартиб-қоидаларига тўғ¬ри ва тўлиқ риоя қилишингизни сўраймиз.

Гули БОБОҚУЛОВА, вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати катта инспектори

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.