Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 102 дан: 16.12.2017

* Фаоллар йиғилиши

Халқ танлови — энг олий мезон

Юртимизда демократия тамойиллари устуворлигини таъминлаш ҳар бир соҳада жамоатчилик фикрини эшитиш ва адолатли қарор чиқариш мисолида такрор-такрор намоён бўлмоқда. Айниқса, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари энг олий қадрият сифатида эътибор топаётган жорий йилда халқ фикри ва нуқтаи назари жамиятдаги туб бурилишлар гарови бўлиб хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги фаоллар йиғилиши ҳам айни шу жиҳати билан аҳамиятли бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси М.Усмонов, республика Олий суди раиси ўринбосари Б.Дехқанов, шунингдек, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимига муносиб деб топилган номзоднинг келгусидаги фаолияти тақдимоти тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Уни бошқариб борган вилоят ҳокими Ў.Барноев кун тартибидаги масала юзасидан ахборот бериб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 13 июнь куни судлар корпуси вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселекторда судьялик лавозимига номзодларни тайинлашда кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиш тўғрисида топшириқ берилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Юртбошимиз мазкур масалага яна мурожаат қилиб, судларнинг халқ олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида янги тайинланаётган судьяларнинг келгусидаги фаолияти тўғрисидаги тақдимоти тегишли ҳудуд жамоатчилиги, маҳалла фаоллари муҳокамасидан ўтказилаётганлигини айтиб ўтганлигини қайд этди. Шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимига тавсия этилган номзод тўғрисидаги маълумотлар тақдимоти учун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси М.Усмоновга сўз берди.

Нотиқ жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимига тавсия этилган номзод Шайдоев Абдуманнон Муротовичнинг таржимаи ҳоли, маънавий-ахлоқий, касбий фазилатлари тўғрисидаги тақдимномани мажлис иштирокчиларига ўқиб эшиттирди ва сўз навбатини номзодга берди.

А.Шайдоев келгуси фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этар экан, адолат тамойил¬ларига мунтазам амал қилишини, шу мақсадда қонунларни чуқур ўрганиб, судлов ҳайъатлари фао¬лиятининг шаффофлигини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш йўлида ўз билим ва ғайратини сарфлаб, якуний қарор қабул қилишда адолатли йўл тутишини; жиноят ишлари муҳокамаси жа¬ё¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬рବё¬нида тартиб ва қонуний¬лиꬬни¬ таъминлаган ҳолда, ҳар бир фуқаронинг муаммосини сабр-тоқат билан тинглаб, масаланинг ечимини топиш ва уни қонуний ҳал этиш йўли билан сарсонгарчиликларнинг олдини олишини; ишларни қуйи судларга юбормасдан бевосита тегишли инстанциянинг ўзида адолатли қарор чиқарилишини таъминлашини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, судлов ҳайъатларида ёшларга нисбатан юритилган ҳар бир иш бўйича жиноят содир этилиш сабабларини Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирокини суд жараёнида томон сифатида таъминлаган ҳолда ўрганиб, уларнинг кафолат ва фикрларини инобатга олиб, адолатли қарор қабул қилишга, ўз тажрибаси, билимини ўсиб келаётган ёш судья ва суд ходимларини тарбиялашга сарф қилиб, фаолияти давомида судлов ҳайъатларида аниқланган хато ва камчиликларни ҳар ойда камида бир маротаба йиғилишда суд ходимлари эътиборига етказиб, камчиликлар такрорланмаслиги чораларини белгилаб боришга, судья сифатида Президентимизнинг "судьянинг онгида — адолат, тилида — ҳақиқат, дилида — поклик бўлиши керак"лиги ҳақидаги талабини дилига жо қи¬либ, Судьялар одоб-ахлоқи кодексига оғишмасдан риоя этган ҳолда фаолият олиб боришга ваъда берди.

Муҳокамалар жараёнида республика Олий суди раиси ўринбосари Б.Дехқанов, меҳнат фахрийси Ю.Қурбонов, суд тизими фахрийларини ижтимоий қўлаб-қувватлаш жамоатчилик марка¬зи вилоят бўлими раҳбари Б.Муҳаммедова, "Қишлоққурилиш инвест" МЧЖ вилоят бўлими кадр¬лар бўлими инспектори Н.Шарипов, Бухоро шаҳридаги 39-сон "Шодлик" МФЙ раиси Қ.Ашу¬ров, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Таировлар номзоднинг инсоний фазилатлари, суд ходими сифатидаги билими ва кўп йиллик тажрибаси хусусида мулоҳаза юритиб, унга ишонч билдирдилар.

Йиғилиш якунида вилоят суд-ҳуқуқ тизими тарихида илк маротаба ошкора ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида ташкил этилаётган бу каби тақдимотлар мунтазам ўтказиб борилиши алоҳида қайд қилинди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.