Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 102 дан: 16.12.2017

* Нефть ва газ саноати объектларида

"Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖ: Конлар самарадорлиги ошмоқда

Бухоро шаҳридан юз километр узоқликда жойлашган Газли шаҳарчасининг довруғи нафақат республикамиз, балки қўшни Қозоғистон, Турк¬манистон, Россия Феде¬рация¬сидан тортиб Хитойга қадар ёйилган, десак муболаға эмас. Буни мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшиб ке¬лаётган гигант ишлаб чиқариш корхонаси — "Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖ объектлари шу ҳудудда жойлашганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Айни кунда жамият цехларида 250 га яқин ишчи-мутахассис фаолият олиб бор¬япти. Шу билан бирга, унинг ¬Хоразм вилояти ва Туркма¬нистон Республикаси билан чегара ҳудудларига қадар чўзилган "Учқир", "Қумли", "Даяхатин", "Муллохол", "Янгиқазган", "Амиробод", "Кулбешкак" каби конларида, узатиш ва таъминот эстакадаларида, қудуқларни тўла, жорий ҳамда механик таъмирлаш, қўриқлаш, ободонлаштириш цехларида, автотранспорт ва махсус техникалар саройидаги жамоалар билан қўшганда, 1430 нафардан ортиқ ишчи-ходим икки сменада барқарор ишлаётганининг ўзи корхона ишлаб чиқариш қудрати ва кўламидан яққол далолат.

— Халқ хўжалиги учун етказиб берилаётган минглаб тонна нефть ва миллионлаб куб метр табиий газ оғир ва залворли меҳнат, мураккаб технологик жараён билан боғлиқлигини тасаввур қилиш қийин эмас, — дейди "Газлинефт¬газ¬қа¬зибчиқариш" МЧЖ директори Абдулла Мажидов. — Йил бошидан 1 декабрга қадар ўтган даврда табиий газ қазиб чиқариш салмоғи 4613,317 миллион куб метр¬га ёки 96,1 фоизга бажарилди. Худди шундай, конденсат хом¬ашёси қазиб олиш режаси 51 минг 91 тоннага ёки давлат шартнома режасига нисбатан 87,2 фоизга уддаланди. Нефть қазиб олишда ҳам бултургига нисбатан ўсишга эришилиб, 19 минг 745 тонна захира яратилди ва бу режа 113,5 фоизга етказилди. Соҳада Ўзбе¬кистон Республикаси Пре¬зи¬ден-тининг 2010 йил 27 августдаги "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғри¬сида"ги ҳамда 2011 йил 28 июлдаги "Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида"ги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорлари дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Кейинги йилларда корхонада амалга оширилаётган энг катта лойиҳалардан бири — "Қумли", "Кулбешкак", "Даяхатин" кон¬ларидан қазиб олиниб, марказлаштирилган "Учқир" мажмуасига етказиб берилаётган бирламчи газ конденсати хом¬ашёсини қайта ишлаб, ундан олтингугурт ажратиб олиш технологияси ўзлаштирилди.

— Бу жараёнда кимё саноати учун қимматбаҳо олтингугуртдан тозаланган газ конденсати қувур тизими орқали пешма-пеш "Газлимагистралгазқувурлари" бошқармасига узатилмоқда, — дейди "Са¬ноат¬гео¬контехназорат" Бухоро минтақавий инспекцияси ¬катта мутахассиси Бахтиёр Мавлонов. — Эътиборлиси, ҳадемай тўла қувват билан фойдала¬ниладиган мазкур лойиҳа туфайли "Учқир" мажмуасида қўшимча юздан ортиқ иш ўрни яратилади. Табиий газ транспортировкаси амалга оширилаётган биринчи ва иккинчи ком¬прессор станциялари орқали "Азиа¬трансгаз" Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонасига етказиб берилаётган хомашё Навоий вилоятининг "Дўнгалак" ком¬прессор станцияси орқали чет элларга экс¬порт қилинмоқда.

Барқарор фаолият кўрсатаётган корхона муваффақиятларининг асосий омили унда меҳнат қилаётган жамоа моддий манфаатдорлиги билан чамбарчас боғлиқ. Шу йил давомида жамият цехларига 90 нафардан ортиқ олий ва ўрта махсус маълумотли ёш ишчи-мутахассис ишга қабул қилинди. Устоз-шогирд усулида уларнинг касб малакасини ошириш, шунингдек, му¬ҳандис-техник ходимларни ўқитиш, меҳнат ҳамда техника хавфсизлиги бўйича муайян тушунча бериб бориш изчил йўлга қўйилган ва қулай меҳнат шароити яратилган.

Ишлаб чиқариш объектлари, цехлар ҳамда ётоқхоналар кондиционер, музлаткич, телевизор, сув иситкич ва бошқа зарур жиҳозлар, юмшоқ мебель ва кундалик озиқ-овқат рациони билан талаб даражасида таъминланган. Ишчиларга махсус кийим-бош, гигиена воситалари, ҳар кунлик сут-қатиқ маҳсулотлари бепул тарқатилмоқда. Чўлнинг мураккаб об-ҳавосини инобатга олган ҳолда куз-қиш мавсумига алоҳида тайёргарлик кўрилди ва мавжуд участкалардаги қо¬зонхоналар тўла таъмирланди. Газли шаҳридан 50 километр олисдаги "Учқир" мажмуасида жойлашган 150 ўринли ишчилар ошхонаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Уч юздан зиёд киши меҳнат қилаётган бу ҳудудда икки қаватли, 200 ўринли ётоқхона биноси янгидан қурилиб, атрофи ободонлаштирилди. Бир сўз билан айтганда, гигант корхона бугунги кунга келиб ҳар жиҳатдан ривожланиш йўлига кирди. Унда меҳнат унумдорлигининг кун са¬йин ошиб браётганлиги эса, аввало, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.