Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 102 дан: 16.12.2017

* Жараён

Адолат тамойили асосида

Ҳуқуқий демократик давлатнинг бош тамойили — қонун устуворлигини таъминлашдан иборат экан, бунда қонунларимиз адолат ҳамда инсонпарварлик тамойилларига асосланганлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Миллат маънавиятининг даҳоларидан бири Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, "Олижаноб кишилар узрли бўлади". Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида республикамизда олиб борилаётган одилона сиёсат кишилар қалбида ана шундай фикрларга асос бўлмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги арафасида суд ҳукми билан жазо муддатини ўтаётган 2 минг 700 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекиши кечиримлилик, бағрикенгликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Таъкидлаш жоизки, бундай Фармон Ўзбекистон тарихида биринчи марта қабул қилинди. Инсонпарварлик тамойи¬лига асосланган ушбу ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан олдин жабрланган одамлар ва жамоатчилик фикри ўрганилди. Махсус комиссия тузилиб, жазо ўтаётган ҳар бир шахс билан алоҳида суҳбат ўтказилди. Тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳ¬кумларнинг аниқ доираси белгиланди. Ва айнан шундай шахслар афв этилди.

Мазкур Фармонга мувофиқ, вилоятимиз ҳудуди¬даги жазони ўташ муассасаларидан жами 40 нафар маҳкум афв этилиб, мам¬лакатимиз Бош Қомуси қабул қилинган кун, яъни 8 декабрда оиласи бағрига қайтди.

Шу куни уйига қайтганлар орасида 1986 йилда Андижон вилоятида туғилган Хурсандбек Абдураҳимов ҳам бор. У суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси, яъни Ўзбекистон Республикаси конс¬титу¬циявий тузумига тажовуз қилиш, бундан ташқари, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш ва уларда иштирок этишда айбли деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

— Мен ўзимни гўё дунёга янгидан келгандек ҳис қиляпман. Озодлик деган тушунча мазмун-моҳиятини сўзда ифодалай олмайман. Президентимиз, хал¬қимиз билдирган ишончни ал¬батта оқлайман, — дейди ¬Х.Аёбдураҳимов қувонч¬дан кўзла¬ри¬ ёшланиб. — Тадбиркорлик билан шуғулланиб, Ватаним иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшишга етадиган кучим, билимим, ҳунарим бор, ахир.

Ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар. Қонунчилигимизда ўз аксини топган кечиримлилик фазилати эса миллий маънавиятимизнинг ёрқин ифодасидир. Жинояти учун 16 йилга панжара ортига маҳкум этилган қашқадарёлик Зайниддин Ниматов ушбу тушунчалар моҳия¬тини чуқурроқ англайдиган бўлди.

— 10 йил қамоқдалик пайтимда ота-онамдан айрилдим. Фарзанд бўлиб уларга елкадош бўла олмадим. Маҳалла-кўй олдида оилам, яқинларимнинг юзини ерга қаратдим. Диний билимим йўқлиги туфайли адашиб, турли оқимларга кириб қолган эдим. Пушаймонман. Мендай кишини кечирган Юртбошимизга, халқимизга раҳмат,— дейди суҳбатимизга қўшилган З.Ниматов.

Наманганлик Раҳматилла Маҳмудов ва Тошкент вилоятидан Зоиржон Ниязовлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқорида келтирилган моддалари билан айбланиб, суд ҳукмига биноан бир неча йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Уларга нисбатан ҳам афв қўлланилди. Қутлуғ айём куни озодликка чиқиб, ўзлари туғилиб ўсган она шаҳарларига йўл олишди.

Адашиб жиноят йўлига кирган ёки содир этган қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлганларга имкон бериш, уларни жамиятга, оиласи бағрига қайтариш муҳим ижтимоий масалалардан бири ҳисобланади. Бинобарин, ҳазрат Алишер Навоий эътироф этганларидек, "Тавба гуноҳкор кишининг кўнгил кўзгусини гуноҳ зангидан тозалайди". Бугун афв этилиб, озодликка чиққанлар нафақат оиласи, фарзандлари олдига қайтди, балки соғлом ҳаёт тарзини бошлаб, юртимиз тараққиётига муносиб улуш қўшишга аҳд қилишди.

Ҳаёт теп-текис равон йўлдан иборат эмас. Унинг ўнқир-чўнқир сўқмоқлари бўлиши, табиий. Инсонпарварликка йўғрилган ушбу ҳужжат туфайли ғиждувонлик Исмоил Қурбонов озодлик туй¬ғусини ҳис этган шодиёна лаҳзаларда янги ¬дунёга келган фарзанди билан илк учрашув унга юракда том маънодаги оталик бахтини туйишга имкон берди.

— Мени кечирганлари учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирар эканман, оилам, маҳаллам, мана шу бегуноҳ гўдак фарзандим олдида сўз бераман, бундан буён тўғри ҳаёт йўлини танлайман, — дейди И. Қурбонов.

Ишончимиз комилки, Президентимизнинг оди¬лона сиёсати туфайли ке¬чирилган ҳар бир шахс ¬ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кў¬ламли ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшади, жамиятда ўз ўрнини топади.

Собир ШАРОПОВ, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.