Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 102 дан: 16.12.2017

* Деҳқон ва замин

Омилкор боғбон

Мухлис Рамазоновни вобкентликлар уста боғбон сифатида яхши танишади. Бу миришкор деҳқоннинг меҳнати билан етиштирилган ширин-шакар узум, ўрик ва олма меваларини татиб кўрмаган, сифатига баҳо бериб, "отанг¬га раҳмат" демаган киши йўқ. Ёзда биллурдай товланадиган узум ёки ўрик, қишнинг қаҳратони-ю баҳорнинг "ингичка узилиб йўғон чўзиладиган" кунларида эса тилёрар майиз ва ўрикқоқини изласангиз, албатта, сизга Мухлис аканинг манзилини беришади. Сизни илиқ ва самимий кутиб олган боғбон маҳсулот билан бирга боғбонликнинг анча-мунча сир-асроридан хабардор қилиб, ўзининг қимматли маслаҳатларини ҳам бериб юборади. Ҳавасингиз келиб, кўчат экиб, боғ яратишга киришганингизни билмай қоласиз.

"Мажидбобо" фермер хўжалигини ташкил этиб, 5,7 гектар майдонда иш бошлаганига салкам 24 йил бўлибдики, боғбон ер билан тиллашади. Қилаётган меҳнати ¬самарасидан, унинг эл дастурхони ва соғлигига барака киритаётганидан хурсанд.

Аввал ҳисобчи, кейин бригадир, ҳозир фермер бўлиб ишлаб, иш мароми, даромад ва буромадни яхши ўзлаштирган Мухлис Рамазонов бош¬қа турдош хўжаликлар учун намуна.

— Барпо этилганига 20-30 йил бўлган 3,4 гектарлик узумзорнинг 2 гектарини янгилаш мақсадида бундан тўрт йил илгари токларнинг замонавий ҳосилдор навидан келтириб қурдим. Кўплар менинг бу ишимни у қадар маъқулламай, "тайёр боғни бузиб ташлади-я", дейишди. Ёши катта, касалликларга чидамсиз бўлиб қолган ва ҳосилдорлиги пасайиб бораётган токлар ўрнига олим¬лар謬миз томонидан иқлимимизга мослаб яратилган сер¬ҳосил, таш¬қи таъсирларга чидамли ва узоқ вақт турадиган навларни кўрган ҳам¬касб¬ларим ҳам шундай қила бошлашди, — дейди тажрибали боғбон. — Ҳозирда яна 1 гектарлик токзорни янгилаш учун тайёрлаб қўйдим. Ҳамкорлар билан келишиб ҳам олдим. Эрта баҳорда ўзимизнинг олимлар томонидан яратилган шибирғони узумнинг интенсив на¬видан келтириб ўтқазаман. Бугун барча соҳалар каби боғдорчиликда ҳам янги тех¬нология ва илғор тажрибаларни қўлламасак, панд еймиз. Қолаверса, бунинг учун кенг имконият ва имтиёзлар ҳам яратилмоқда.

Жорий деҳқончилик йилида Мухлис ака қарийб 2,5 тонна сершира майиз олди. Узум айни ғарқ пишган паллада бозорда сотгани — бу ҳисобга кирмайди. У туман ва вилоятдаги ярмаркаларнинг доимий иштирокчиси. 2,3 гектарлик эртапишар ва харидоргир "абрикос" навли ўрикзорнинг даромадини ҳали чамалагани йўқ. Ёзда сотганидан ташқари қолган қисми¬дан тайёрланган қоқи¬нинг савдоси қишнинг чилласида авж олади-да. Бундан ташқари, 180 туп кечпишар "Семеренко" навли олмазорнинг 6-7 тонна, 20 сотихлик ердаги эртапишар гилосзорнинг салкам икки тонналик салмоғидан келадиган фойдани ҳам ҳисоблайверинг. 50-55 миллион сўм¬га бориб қолар. Боғбон йил-ўн икки ой маҳсулот сотади. Оиласининг фаровонлиги шунга яраша. Туманнинг Работ Охун массивидаги намунали уйлардан бири шу даромад ҳисобидан олинган. Тўй-томошаси ва шинам ҳовли-жойидан ташқари, фарзандлари Малика ва Мадаминни ҳам ўқитди. Ҳар иккаласи тўлов-шартнома асосида олий маълумотли бўлишди. Бири бошланғич таълим фани муаллими бўлса, иккинчиси жисмоний тарбия мураббийсидир. Мадиёр эса коллеж битирувчиси. У ҳам опа-акаси сингари олий маълумотли бўлиш орзусида. Мухлис ака турмуш ўртоғи Турсуной опа билан уларнинг орзу-ҳавасида. Бунинг учун эса маблағ керак. Маблағ ҳалол меҳнат ортидан келса, турмуш фаровон ва гўзал бўлади.

Фермер хўжалигининг боғ орасига ишловчи "Мину" ва "Т-28" тракторлари, шунингдек, "Қозоғистон" русумли бир эмас, учта трактори бор. Кўп йиллик амалий тажрибага эга Мухлис Рамазонов барча имкониятлардан унумли фойдаланишга интилади. Зеро, интилиш ва изланиш фаровонликка олиб бориши айни ҳақиқат.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.