Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 99 дан: 08.12.2017

Қомусимиз байрами давом этмоқда

Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисм¬ларнинг бирида "Конституция — ҳуқуқий таянчимиз" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда ҳарбий қисм офицерлари, муддатли ҳарбий хизматчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дастлаб, шахсий таркибга қўмондонлик томонидан йўлланган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг ҳарбий ва маънавий-маърифий тайёргарликдаги муваффақиятлари учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони топширилди. Шунингдек, бир қатор ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган йигитлар қўмондонликнинг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Тадбир аскарлар учун ташкил этилган концерт дастури билан давом этди.

* * *

Шундай тадбирлар Бухоро давлат университети филология ¬фа¬культети ҳамда Бухоро туманидаги 8-умумтаълим мактаби жамоа¬си ташаббуси билан ҳам ўт¬казилди. Бош Қомусимизнинг эрк ва озодлигимиз ҳуқуқий кафолати сифатидаги мо¬ҳияти хусусида ҳикоя қилувчи фото ва видеолавҳалар, жонажон Ватанимиз мад¬ҳига бағишланган куй-қўшиқлар таклиф қилинганлар эътиборига ҳавола этилди.

Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллик тантаналари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.